islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 17, 2018

Day

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 21-23 август кунлари – Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошисидаги “24 август – жумага” сўзлари “22 август – чоршанбага” сўзлари билан алмаштирилсин. 5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш.Мирзиёев Манба: Prezident.uz 408

Уйқуга ётиш ва уйқудан туриш одоблари

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ “Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир” . (Зумар сураси, 42 оят). Ибн Касир ушбу оятни тафсир қилиб бундай дейдилар: “Аллоҳ таоло Ўзи мавжудотларни хоҳлагандай бошқаришининг хабарини беряпти. Дарҳақиқат, У жонларни таналардан олиш орқали “катта ўлим”га ҳукм қилади. “Кичик ўлим” эса – уйқудир”. Бошқа ояти каримада эса шундай дейди: وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُمْ بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُمْ بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَى أَجَلٌ مُسَمًّى ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ “У тунда сизларни «вафот эттирадиган» (ухлатиб руҳингизни вақтинча оладиган), кундузи қилган ишларингизни биладиган зотдир. Сўнгра белгиланган муҳлат (умр) адо этилиши учун унда (кундузи) сизларни  (яна) «тирилтирур»  (уйғотур). Кейин Унга қайтиш (бор). Сўнгра сизларга қилган ишларингиз хабарини берур” (Анъом сураси, 60 оят). Дарҳақиқат, уйқу – Аллоҳ таолонинг буюк мўъжизаларидан. Зеро, гўё ўлгандек, ҳеч нарсани ҳис қилмай ётган одамни Аллоҳ яна руҳини қайтариб уйғотади ва у олдингидек тўла-тўкис яшай бошлайди. Демак, уйқудагиларни уйғотиб руҳини қайтарган Аллоҳ таоло қабрларда ётган “катта ўлим” берилганларни уйғотишга албатта қодирдир! Динимизда ҳамма, ҳатто, кўзимизга кичик ва эътиборсиз бўлиб кўринадиган амаллардаги одоблар ҳам баён қилинган. “Нега айнан уйқу. Уйқуда ҳам эътиборли ёки савобли амал борми? Ахир уйқуда инсон на яхшилик ва на ёмонлик қила олмайдику”, дейишингиз мумкин. Лекин, фараз қилинг, бир киши олтмиш йил яшади, дейлик. Одатда, умумий ҳисобда у саккиз соат ухласа унинг ҳаётининг учдан бир қисми яъни, йигирма йилни уйқуда ўтказган бўлади. Биз қуйида санаб ўтадиган одоби шарифларга амал қилинса, ўша каттагина муддат – йигирма йил манфаатли ва савобга лиммо-лим умрга ва ҳар кунлик одат эса ибодатга айланади. Қуйида уйқуга кетишга оид бир қанча одобларни келтириб ўтамиз. 1.Хуфтон намозидан олдинги уйқу ва хуфтондан кейинги суҳбатнинг макруҳлиги: عَنْ أَبِي بَرْزَةَ  أَنَّ رَسُولَ اللَّه كَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَ الْعِشَاءِ وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا. صحيح البخاري، Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги суҳбатни ёқтирмасдилар” (Саҳиҳул Бухорий, 568). Чунки хуфтондан олдинги уйқу уйқу учун хосланган кечки уйқуга путур етказади. Ундан кейинги суҳбат эса бомдод намозига ухлаб қолиш хавфини келтириб чиқаради. Лекин уламоларнинг фикрича, хуфтондан кейинги суҳбат диний ва ижтимоий манфаат учун ёки илм суҳбатлари бўлса у макруҳ эмас, деганлар. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ билан тунда суҳбат қилганлари ҳақида Умар розияллоҳу анҳудан ривоятлар келган. Уйқуга таҳоратли ётиш: عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ : إِذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ، فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلاَةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ اْلأَيْمَنِ، ثُمَّ قُلِ: اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَ إِلَيْكَ. اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ. متفق عليه ، Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ётоғингга келганда намозга қандай таҳорат қилсанг шундай таҳорат қил. Кейин ўнг томонингга ёт, сўнгра шундай дегин: “Аллоҳумма асламту важҳий илайк ва фаввазту амрий илайк ва алжаъту зоҳрий илайк. Роғбатан ва роҳбатан илайк. Ла малжаъа ва ла манжа минка...