Бутун туркий тил дунёси Алишер Навоийни “Шамс ул-миллат” — миллат қуёши деб ҳамма даврларда эъзоз билан тилга олади. Алишер Навоий ҳижрий 844 йили Ҳирот шаҳрининг Неъматобод мавзесида илм-маърифатли, билимсевар оилада дунёга келди. Бу милодий 1441 йил феврал ойининг 9-кунига тўғри келади. Алишер Навоийнинг ота томонидан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан эмикдош бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан бўлиб, мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи, исми маълум эмас. Замондошлари уни “Низомиддин Мир Алишер” деб улуғлаганлар. “Низомиддин” — диннинг низоми деганидир. Кўпинча, мансаб эгаларига нисбатан айтилган “Мир” — амир демакдир. Академик Алийбек Рустамов бу ҳақида қуйидагиларни ёзади: “Ҳазрати Навоийнинг диёнати ҳамма замон, ҳамма маконнинг ҳамма халқлари, айниқса мусулмонлар учун ўрнакдир. У Ислом ибодатию муомаласи, ахлоқу одобига аъло даражада амал қилди, ўзини бутунлай мамлакат тараққиёти ва эл хизматига бағишлади. Шунинг учун унга “Низомиддин” лақаби берилди”. Алишер болаликдан маърифатли оила муҳитида тарбия топди. Алишер оилада учинчи ёки тўртинчи фарзанд бўлиб, мактабда бўлажак султон Ҳусайн Бойқаро билан бирга ўқиди. У ерда савод чиқарди, шеър ўқиш ва ёд олиш, шеър битишга болаликдан ҳавас уйғонди. Кичик мактаб ёшида форс шоири Фаридиддин Атторнинг катталар ҳам тушуниши қийин бўлган “Мантиқ ут-тайр” достонини форс тилида ўқиб ҳам уқиб ёд олгани унинг ёшлик истеъдодининг муҳим қирраларидан эди. 1447-йилда подшоҳ Шоҳрух Мирзо вафот этиб, пойтахт Ҳирот нотинч бўлиб қолади. Алишерлар оиласи Ироққа кўчиб кетади. Йўлда Тафт шаҳрида Алишер машҳур тарихчи Шарофиддин Али Яздий билан учрашади, зийрак ва ақлли болакайнинг зукколигидан мамнун бўлган кекса олим унинг ҳаққига дуолар қилади. Халқ орасидаги “Улуғлар дуоси қабул бўлади” деган нақл бежиз эмас. Алишерлар хонадони 1451-йилда Ҳиротга қайтади. Кўп ўтмай, тахтга Абулқосим Бобур Мирзо ўтиради. Алишернинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад Сабзаворга ҳоким қилиб тайинланади. Алишер эса, ўқишни давом эттиради. 1453-йилда Алишернинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад вафот этди. Алишер Абулқосим Бобур хизматига кирди. Аввал Сабзаворда, сўнг Машҳадда яшади. Икки мактабдош дўст — Ҳусайн ва Алишер яна бирга бўлдилар. Бу йиллар ҳам ёш Алишер учун ўқиш ва билим эгаллаш йиллари бўлди. Шеърга меҳр Алишерни ижодга ундади. Ўзбекча шеърларига “Навоий”, форсча шеърларига “Фоний” тахаллусини қўйди. Ўсмирлик даврларида Алишер ўқишда ва ёзишда тиним билмас, шеър мутоаласидан чарчамас эди. “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида ўзининг ёшлик чоғида машҳур ўзбек ва форс шоирлари назмидан 50 минг байт (100 минг мисра) шеърни ёд билганини сўзлайди. Болалик вақтларидаёқ ўз даврининг Амир Шоҳий, Лутфий, Камол Турбатий каби шоирлари билан яқиндан алоқада бўлди. Отаси вафотидан сўнг таниқли илм ва адабиёт, санъат арбобларидан Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммад кабилар оталик қилдилар. Сабзаворлик олим ва шоир Дарвеш Мансурдан аруз бўйича таълим олди. 1457-йилда Абулқосим Бобур Мирзо вафот этди. Унинг ўрнини Абусаид Мирзо эгаллади. Ҳусайн Бойқаро тахт учун курашга шўнғиб кетди. Навоий эса Машҳад мадрасаларида ўқишни давом эттирди. 1464-йилда Ҳиротга қайтиб келган шоир ҳаётида нохушликлар бошланди. Абусаид Мирзо тахтга даъвогар Ҳусайн Бойқаронинг яқин кишиларини таъқиб остига олади. Алишернинг ота мулкини мусодара қилади, тоғалари Кобулий ва Ғарибийларни қатл эттиради. Навоий 1460-йилларнинг иккинчи ярмида Самарқандда яшади. Темурбек пойтахт қилган бу кўҳна шаҳар унинг ҳаётида ўчмас из қолдирди. Бу ерда ўз даврининг етук олимларидан, хусусан, шу кунгача асарлари Ислом...
Қорилар саййиди, шайх, имом Абу Муҳаммад Абул-Қосим ал-Қосим ибн Фирруҳ ибн Халаф ибн Аҳмад ар-Руъайний ал-Андалусий аш-Шотибий (538/1143) йили Андалусиянинг Шотиба шаҳрида таваллуд топган. Манбаларда унинг кўзлари ожиз ҳолда туғилгани зикр қилинади. Баъзи тадқиқотчилар унинг куняси бўлмиш Абул-Қосимни ўзининг Қосим деган исми дейдилар. Унинг машҳур куняси Абу Муҳаммаддир. Имом Заҳабий “Маърифат ал-қурро ал-кибор”,(Улуғ қориларни таниш) “Тазкират ал-ҳуффоз”,(Қорилар ҳотиралари) “ал-Ибар” (Ибратлар )китобларида, Ибн ал-Жазарий “Ғоят ан-ниҳоя”( ) китобида, Ибн Қози Шеҳба “Табақот” китобида Қосим унинг исми эканлигини тўғри дея эътироф этганлар. “Фирруҳ” номи Андалусия шевасидаги лотин тилидан олинган бўлиб, унинг маъноси араб тилида “ҳадид”, яъни темир маъносини беради. Руъайний Ямандаги Зий Руъайн қабиласига нисбат бўлиб, ушбу қабилага мансуб одамлар Миср ва бошқа шаҳарларга ҳам кўчиб борган эканлар. Имом Шотибийнинг асли ҳам ушбу қабилага мансуб ҳисобланади. Шотибий дейилишига сабаб эса олимнинг туғилган шаҳарига нисбат беришдир. Шотиба Андалус (ҳозирги Испания) шарқида қалъа билан ўралган катта шаҳар номи ҳисобланади. Шотибий Қуръони Карим қироати, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадислари ва тафсир илмида олим кишилардан бўлган. Агарда унинг олдида Имом Бухорий ва Имом Муслимларни “Саҳиҳ”лари ва Имом Моликни “ал-Муватто”лардан ҳадис ўқилса, китобга қарамасдан улардаги хатоларни ёддан айтарди ва китобларни грамматик жиҳатдан ҳаракатларидаги жузъий камчиликларни ҳам тўғрилаб қўярди. Чунки, Шотибий ўз замонасининг наҳв илми бўйича ҳам таниқли олимлардан бўлган. Имом Шотибий Қуръон илмларини имоми, Аллоҳнинг китобида насиҳатгўй, йўлбошчи, араб сўзларини тузилиши, луғатини билишда энг олди уламолардан, уни халқ орасида айтишларича ҳадис ёд олишликда нодир олим бўлган эди. Шайҳ Шотибий заковатли, барча илмлардан хабардор, шеърият назмида ҳам маҳоратли бўлган. Қироат илмида етук билимдон, валийлик, зоҳидликлари бениҳоя бўлган. Аллоҳга қилаётган ибодатларида ўзларини синиқ олиб турар. Қалби доимо Аллоҳ зикри билан уйғоқ, вақти-вақти билан кароматлар кўрсатиб турардилар. Бунга қўйидаги икки мисолни келтириб ўтамиз: Шотибий “Фозилийя” мадрасасида бомдод намозини ўқиб сўнгра дарс бериш учун шу ерда ўтирарди ва одатига кўра “Ким биринчи келган бўлса ўқисин” дерди. Бир куни “Ким иккинчи келган бўлса шу киши ўқисин” деди, шунда биринчи келган талаба ўйланиб қолди, чунки бундай ҳолатни шайхнинг ҳузурида умуман кўрмаган эди. Сўнгра талаба ўтган дарсда шайхга нисбатан қандай беодоблик қилдим экан деб ўйланиб турганди тўсатдан кечаси уйқусида жунуб бўлиб қолганлиги эсига тушиб қолди, сўнг югурганича мадрасанинг ёнидаги “ҳаммом”га бориб ғусл қилиб қайтиб шайхни ҳузурига келганида аввалгиси ҳали дарсини якунига етказмаган эди. Аввалгиси дарсини тугатгач Шайх, “энди биринчи бўлиб келган киши ўқисин” дейди. Имом Шотибий Мисрга борган вақтида Миср волийси у зотга жуда катта ҳурмат кўрсатиб ўзининг саройидан жой бериб гўзаллик ва насабда тенги йўқ аслзода аёллардан бирига никоҳлаб қўяди. Кейинчалик унинг канизаклари фитна қилиб “сиз гўзал, тенги йўқ, аслзода, аёл эдингиз подшоҳимиз сизни кўзи ожиз кишига никоҳлаб берди, қироъат имоми бўлса ҳам сизни тенгингиз эмас, у кишининг кўп вақти мадрасада ўтса сизнинг қадрингизга етармиди? Сиз у кишидан талоғингизни сўранг сўнгра фалончи вазир ёки фалончи шаҳзодага тегиб оласиз”, дейди. Имом Шотибий мадрасадан келиб таҳорат олмоқчи бўлиб турганларида унинг рафиқаси юқорида канизаклар унга айтиб ўтган сифатларини зикр қилиб бу сифатлардан эса, Шотибийнинг бехабарлигини яъни рафиқасини жамолда тенги йўқ аёллардан эканини кўра олмасликгини айтиб, эридан талоғини беришлигини сўрайди. Шунда Шотибий рафиқасига таҳоратга сув олиб келишликларини буюради. Рафиқаси сувни олиб келганида, Шотибий уни ёнига чўккалаб ўтиришини...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17-29 июнь кунлари мобайнида Тошкент ислом институтида бепул тайёрлов курси ташкил этилади. Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 11 июнидан 15 июнигача қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси; – 4 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис истилоҳлари; – Ҳадис шарҳлари; – Араб тили. Эслатма: Тайёрлов курси иштирокчилари ётоқхона билан таъминланмайди. Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 317
Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, ноҳақ қон тўкиш, қолаверса, ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг шаънини баён қилиб: “Биз одамзотни азизу мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа ҳамма махлуқотдан афзал этдик[1]”– деб марҳамат қилган. Мазкур оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканлигини очиқ-ойдин кўрсатади. Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса, ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақли ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилади. Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Инсон бу неъматни асраб авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим, акс ҳолда энг оғир жиноятга қўл урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган бўлади. Қуръони каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилишидан ман этилиб: “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангизлар[2]”– дейилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан, бир ҳадисда: Жундуб ибн Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: «Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл(тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб, вафoт этди. Аллoҳ: «Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим», дeди[3]». Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра, исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўқиши дуруст эмас, дейилган. Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари эса, жангарилик ва ноҳақ одам ўлдиришдан ўзга нарса бўлмаган кимсаларни бутун жаҳон кўрмоқда. Ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига ҳар томонлама нуқта қўйилганда, улар ўзларини мужоҳид деб эълон қилиб, ўлсак шаҳид бўламиз, деб айюҳаннос соладилар. Аслида эса бу Ислом динига мутлақо зиддир. 3-курс талабаси Ажинияз Жиемуратов [1] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Исро сураси, 70-оят. [2] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Бақара сураси, 195-оят. [3] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987. 303
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2019-2020 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Ҳадис илми мактаби Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим берувчи таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2019-2020 ўқув йили бўйича 10 нафар талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади. Ҳадис илми мактабига қабул 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Ҳужжатлар Ҳадис илми мактаби биносида қабул қилинади. Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Ҳўжа Исмоил шаҳарчаси. Тел: (0366) 240-20-51 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2019 йилнинг 15 июнидан 15 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Фиқҳ ва ақоид (тест синови); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 Манзил: Мир Араб олий мадрасаси. Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи. Тел: (+99895) 604-45-97 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Ўрта махсус ислом билим юртлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларига 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома. Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Хорижий тил (тест синови); – Тарих (тест синови); – Маънавият ва маърифат (тест синови). Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари 1. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47; (0371) 227-42-37; 2. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371)...