islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 21, 2020

Day

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (учинчи мақола)

Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Бухорий (ваф. 483/1090). Наҳвчи ва фақиҳ. Мовароуннаҳрнинг энг сара олимларидан биридир. Қози Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад Бухорийнинг синглисининг ўғлидир. Бухорода ҳижрий 483-йил 25-жумадул аввал (милодий 1090-йил 27-июл)да вафот этган. Асарлари: «Китабуз Зоҳира» «Ал-Мабсут». 15 жилддан иборат. «ал-Изоҳ» «Шарҳул Жамиъил Кабийр лиш Шайбоний». Ҳанафий фиқҳи ҳақида. «Шарҳу Мухтасарил Қудурий». Ҳанафий фиқҳи ҳақида.[1] 2. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ат-Тобарий ар-Рўъёний (ваф. 483/1090). Шеър танқидчиси. Бухорога кўчиб келган ва ўша жойда вафот этган. Ҳофиз Рўъёнийнинг манбаларда кўп танқид қилгани зикр қилинган бўлса ҳам, нимани танқид қилгани ҳақида ҳамда асарлари борасида бошқа маълумотлар учратилмади.[2] 3. Жалолуддин Риғзамуний[3] (ваф. 493/1100). Адиб. «Илмус сужуд вас сижиллат»га оид таснифотлари бор.[4] Манбаларда унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бошқа маълумотлар учратилмади. 4. Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад ибн Али ал-Ансорий ал-Бухорий аз-Занжорий[5] (427-512/1036-1118). Фақиҳ, адиб, насаб илми олими. Ҳанафий фиқҳи борасидаги қарашлари зарбулмасал бўлганлиги айтилади. Насаб ва тариҳ илми ҳақида улкан илм соҳиби бўлган. Халқ у зотга «Кичик Абу Ҳанифа» деб ном қўйган. Фиқҳ илмини Шамсул аимма Абдулазиз Ҳулвонийдан ҳамда Абу Саҳл Сарахсийдан олган. Манбаларда фақат биргина асарига дуч келинди. Бошқа асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. Бухорода туғилган, Калабозда дафн қилинган. 512-йил 19-шаъбон (милодий 1118-йил, 5-декабр)да вафот этган. «Аъмолуз Зоранжирий» номли асари бор.[6] 5. Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Аҳмад ибн Ҳушном ал-Ҳушномий ал-Бухорий (ваф. 522/1128). Адиб, фақиҳ, фозил ва мунозир. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳайдара ал-Жаъфарий ал-Бухорийдан фиқҳ илмидан дарс олган. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ан-Насафийга эса фиқҳ илмидан дарс берган. Бухорода зулқаъда(октябр) ойида вафот этган.[7] Манбаларда асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. 6. Абун Нажиб Шиҳобуддин Амийруш Шуъаро Аъмок Бухорий (ваф. 543/1149). Шоир. Қораҳонийлар даврида яшаган. Асли эронлик бўлган. Бухорода туғилган ва у ерда жуда ҳам яхши илм олган. Айниқса, фалсафа, математика, астраномия ва одоб илмларини ўрганиб, улкан шуҳрат қозонган. Сўнгра Самарқандга – Ҳизирхоннинг саройига борганидан кейин улкан эҳтиромга сазовор бўлган. «Амийруш Шуъаро» унвонини олган. Султон Алпарслонни мадҳ этиб ёзган қасидаси ҳам бор. Вафот этган жойи маълум эмас. Аъмокнинг 7000 байтдан иборат  деъвонидаги қасидадан озроқ қисми бугунгача етиб келган. Баъзи шеър мажмуъаларидаги бир неча рубоийлар унга нисбат берилади.[8] 7. Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Аҳмад ал-Қаттон ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.465-548/1037-1153). Араб тили, адабиёт, насаб ва тиб илми олими. Асли бухоролик бўлган. Бу киши ҳар бир соҳага оид асарлар ёзган олим ҳисобланади. Асарлари Марв халқи орасида ҳам шуҳрат қозонган. Дастлаб, фиқҳ ва ҳадис илми билан машғул бўлган. Кейинчалик, тиб, астраномия, араб тили билан ҳам шуғулланган. Юқорида зикр қилинган ал-Қаттон истилочиларга қарши чиққанлиги учун оғзига тупроқ тўлдирилиб ўлдирилган. 548-йил ражаб (1153-йил сентабр) ойида вафот этган. Асарлари: «аз-Зуҳо». Насаб илмига оид асар. «Расоил». Тиб илмига оид асар. «ал-Фавоид». «ал-Аъруз». «Насабу Аби Толиб». «Кайҳони саёҳат». Форс тилида ёзилган асар.[9] 8. Рукнул Ислом Мадидуддийн Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Қуммий ал-Чуғий ал-Бухорий (491-573/1098-1188). Шоир, адиб, сўфий ва фақиҳ. «Имомзода» номи билан машҳур бўлган. Муҳаммад ибн Абу Бакр Бухорода қозилик ҳам қилган. Каломи фасиҳ, гапириши чиройли, ўзи ҳам ҳушсурат зот эди. «Самарқандий» нисбаси билан ҳам эсланади. Илмни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ...

Расулимиз севган шаҳар ёҳуд 95 номга эга Мадинаи мунаввара

Мадинаи мунаввара фазилатли ва барокатли шаҳардир. Мадина луғатда “шаҳар” маъносини англатса-да, ушбу ном Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган шаҳарга атоқли ном бўлиб қолган. Мадинаи мунавваранинг Нурафшон шаҳар, ал-Ислом, Қалб ал-ислом, Дор ал-Ислом, Дор ал-Сунна каби 95 дан ортиқ номлари бор. Қадимда бу шаҳар Ясриб деб номланган. Бу шаҳарнинг фазилатлари санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўпдир, уларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз: • Бу шаҳарни Aллоҳ таоло охирги замон Пайғамбари учун ҳижрат диёри қилган. • Қуръони Каримнинг кўп оятлари нозил бўлган шаҳар. • Бу шаҳарни охирги замон Пайғамбари яхши кўриб, унинг қут – баракали бўлишини сўраб дуо қилганлар. • Қиёматга яқин чиқадиган Дажжолнинг фитнаси кирмаслиги учун фаришталар бу шаҳарга қўриқчи қилинган. • Aллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини шу шаҳарда бўлишини ихтиёр қилган. • Бу шаҳарда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари бор. • Бу масжидда жаннат боғларидан бўлган бир боғча бор. Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварани улуғ ва фазилатли эканлигига далолат қилувчи бир қанча ҳадислари бор. Улардан қуйидагиларни келтирамиз: Aбу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aлбатта Иброҳим алайҳиссалом Маккани харом қилди ва у харом бўлди. Ва мен икки тепалик орасидаги Мадинани харом қилдим. Унда қон тўкилмайди, ўлдириш учун қурол кўтариб кирилмайди ва дарахтлари фақат озуқа учунгина кесилади”. (Муслим ривояти) Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aллоҳим Маккага қилган барокатингдан икки ҳиссасини Мадинага қилгин”. (Муттафақун алайҳ) Мадинаи мунавваранинг исмларига тўхталадиган бўлсак, унинг номини Қуръон ва ҳадисларда ҳам кўплаб учратамиз. Қуйида Мадинаи мунавваранинг кенг тарқалган машҳур исмларини келтирамиз. 1. Ясриб: бу унинг исломдан олдимги номи бўлган. 2. Мадина: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерга ҳижрат қилганларидан кейин шундай деб номланган. 3. Тоййиба: Бу ном суннатда бир неча маротаба зикр қилинган. 4. Тоба. 5. Ҳижрат диёри. 6. Aл-Қуро. 7. Иймон. 8. Aл-бирр. 9. Aл-Баҳр. 10. Aл-Буҳайро. 11. Aл-Баҳийро. 12. Суннат диёри: у ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари тарқалгани учун шундай номланган. 13. Саломатлик диёри. 14. Фатҳ диёри. 15. Қуббатул-ислом. 16. Aнсорлар шаҳри. 17. Иймоннинг қалби. 18. Муборак. 19. Aл-маҳбуба. 20. Aл-маҳбуро. 21. Aл-муҳаррима. 22. Aл-маҳруса. 23. Aл-маҳфузо. 24. Aл-марзуқо. Бу муаззам маскан XIV асрдан буён ислом оламининг муқаддас қадамжоси сифатида эъзозланиб келинмоқда. Aллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни 40 ёшларида бутун башариятга ҳақ йўлни кўрсатувчи элчи қилиб танлагач, ул Зот Макка шаҳрида 13 йил инсонларни исломга тарғиб қилдилар. Лекин мушриклар ҳукмронлиги остида бўлган шаҳарда бу давр ичида кам сонли киши исломни қабул қилди. Мушриклар томонидан мусулмонларга тазйиқ ва таъқиб кучайгач, Aллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилишни – Маккадан Мадинага кўчишни амр қилди. Шу тариқа милодий 622-йилда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган шаҳарларидан Мадинага сафар қилдилар. Aйни шу вақтдан мусулмон оламининг йил ҳисоби – ҳижрий сананинг биринчи куни бошланди. Ушбу муборак шаҳарда кўплаб шариат аҳкомлари, Қуръоннинг кўплаб оятлари нозил бўлди. Ушбу муборак шаҳарни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак қадамлари билан улуғ қилди. У ерда ўзларининг масжидларини яъни – Масжидун Набавияни барпо қилдилар. Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муқаддас масжидлари ва муборак равзалари жойлашганини ўзи ҳам бу шаҳарнинг қанчалик муқаддас эканлигига далолат қилади. Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси...

Шавкат Мирзиёев: Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг улканларидан биридир. Ушбу маънавий бойлик маскани Президент қароргоҳи – Жумҳурбашканлиги саройи ёнида қурилгани ҳам унинг аҳамиятини кўрсатади. Очилиш маросимида бутун дунёдан икки мингга яқин меҳмон – олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намояндалари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти томонидан таклиф этилган олий даражадаги ягона меҳмон бўлди. Бунда ҳам ўзига хос чуқур маъно бор. Давлатимиз раҳбарининг китобга меҳри, китобхонлик тарғиботига эътибори бўлакча. Маърифат, таълим, ёшлар тарбиясига оид халқаро ташаббуслари ҳам барчага маълум. Жорий йил Ўзбекистонда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилингани ҳам илмга эътиборнинг яна бир далолати. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари шундай муҳим ва шукуҳли воқеага таклиф учун миннатдорлик билдириб, қардош турк халқини ушбу илм-маърифат маскани билан муборакбод этди. – Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деди Президентимиз. Ўзбек ва турк халқларининг илдизи бир, маънавияти муштарак. Имом Бухорий, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Юнус Эмро, Алишер Навоий мероси халқларимизнинг миллий юксалишига катта ҳисса қўшган. Қозизода Румий Самарқандда мударрислик қилган. Али Қушчи ҳаётининг сўнгги йилларини Истанбулда ўтказган. Абдурауф Фитрат, Муҳаммадшариф Сўфизода, Саид Аҳрорий каби кўплаб жадид боболаримиз Туркияда таҳсил олган. Бугунги кунда Истанбулда Абу Райҳон Беруний номидаги университет бор. Туркия китоб фондларида Алишер Навоий асарларининг 100 дан ортиқ қўлёзмалари сақланиб келмоқда. Давлатимиз раҳбари юртимизда замонавий мактаблар, илмий-маърифий марказлар ташкил этилаётганини таъкидлади. Самарқандда Имом Бухорий, Сурхондарёда Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, ҳадис, калом, ақийда, тасаввуф, фиқҳ мактаблари очилган. Тошкент шаҳрида кўп асрлик маърифат хазинасини намоён этадиган, фундаментал тадқиқотлар олиб бориладиган Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Бу йил улуғ алломалар Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилганининг 145 йиллик санаси нишонланади. Шунингдек, жорий йилда Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти, Хива шаҳри Туркий дунё маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бир қатор халқаро анжуманлар ташкил этилиши режалаштирилган. Президентимиз туркиялик олимлар, адабиётшунос ва диншуносларни ушбу маданий-маърифий тадбирларга таклиф этди. Ўзбекистоннинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд ноёб қўлёзма асарлар сақланаётгани, уларнинг аксарияти ўз тадқиқотчиларини кутаётганини таъкидлади. Туркия Президенти ушбу қувончли айёмда Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга иштирок этаётгани учун ташаккур изҳор этди. – Ўзбекистон биз учун маданий тасаввуримизни шакллантирган, олимларни етиштирган, илм, ирфон ва маънавий дунёмизни таъминлаган ҳаётий манбаларимиздан энг муҳимидир, – деди Режеп Таййип Эрдоған. – Илм муҳити асрлар давомида Тошкент билан Анқара, Самарқанд билан Конё, Бухоро билан Бурса, Хива билан Эдирнени боғлаб, ўзаро бойитгандир. Бу кун Халқ кутубхонасини Жаноби олийлари билан биргаликда очиб, муштарак маданиятимиз ҳақида бутун дунёга муҳим бир ишора бермоқдамиз. Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб бўлган “Усмон Мусҳафи”нинг хаттотларимиз томонидан кўчирилган нусхаси, Жалолиддин Румийнинг машҳур “Маснавий” асари ҳамда Абу Бакр ар-Розийнинг “Касалликлар тарихи” асари қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари, “Алишер...