Муҳаммад Зубар Усмоний, Покистон фиқҳ қўмитаси раиси, Карачи университети доктори: – Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотрудийлик таълимотини ўрганишга бағишланган халқаро конфренцияга Ўзбекистондан кўра бошқа муносиброқ жой йўқ, менинг назаримда. Зеро, аҳли сунна вал жамоа эътиқодини маълум бир тизимга солган, ўзидан сўнг кучли илмий мактаб қолдирган Имом Мотурдийнинг шу муқаддас заминда камолга етган. Мен фиқҳда ҳанафий мазҳаби, эътиқодда мотрудий таълимоти асосида эътиқод қилувчи шахс сифатида шуни айтаманки, Ўзбекистон забардаст уламоларга бешик бўлган юрт. Покистон халқи каби мотрудий таълимоти асосида эътиқод қилуви юртлар фиқҳ илмида Имом Марғилоний, Убайдуллоҳ ибн Масъуд, эътиқодда Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийдек инсонларни етиштириб берган бу юртдан миннатдормиз. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда. ТИИ матбуот хизмати 477
Муҳаммад Юсуф Усмон, Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази директори: – Буюк имом, Мотуридия таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридий илмий-маънавий меросига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиб, фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. Очиғи, амалга оширилаётган бу даражадаги кенг қамровли ислоҳотлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўриб лол қолдик. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни бутун дунё, хусусан малайзияликлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Ислом оламининг энг етук мутафаккирлари Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан. Бугун юртингизда ушбу улуғ зотлар илмий-маънавий меросига ҳурмат юқори даражада. Бу борада олиб борилаётган тадқиқот ишлари яхши йўлга қўйилган. Кейинги уч йилда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кучайтириш мақсадида халқаро даражадаги марказлар ташкил этилгани эътирофга муносиб. Бугун ушбу марказлар дунё илм аҳли билан фикрлашмоқда, маълумот алмашмоқда. Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази ҳам Ўзбекистондаги қатор муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан самарали келишувларга эришганмиз. Ўтказилаётган мазкур конференциядан ҳам умидимиз катта. Конференцияда ислом оламининг йирик тадқиқот марказлари раҳбарлари, уламолар иштирок этиши кутилаяпти. Анжуман илмий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Абу Мансур Мотуридий таълимоти бўйича ислом оламида олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан маълумот алмашиш имконига эга бўламиз. Конференция ташаббускори бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори У.Ғофуров ва устоз-талабалари ҳам иштиpок этмоқда. ТИИ матбуот хизмати 282
Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар: “Илм таҳсил қилиш Аллоҳ таолога шундай маҳбуб амалки, Аллоҳ таъоло тарафидан умматга келган энг биринчи хабар “Ўқи” деган лафз бўлди. Энг биринчи лафз “Тавҳид” (Аллоҳни ягона деб билиш) ҳам бўлиши мумкин эди. Чунки, “Тавҳид”сиз инсон мўмин бўла олмайди. Аллоҳ таъоло ҳар гуноҳни кечиради. Лекин мушрикларнинг гуноҳи (ширк)ни кечирмайди. “Тавҳид” ўта муҳим бўлганлиги учун энг биринчи ваҳий “Тавҳид” лафзи бўлиши ҳам мумкин эди. Энг биринчи лафз “Рисолат” (пайғамбарлик)га тааллуқли бўлиши ҳам мумкин эди. Сизлар пайғамбарга иймон келтирингиз деган ваҳий ҳам бўлиши мумкин эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча мўъмин бўла олмайди” Пайғамбарга иймон келтириш ҳам шу даражада муҳим эди. Лекин бундай бўлмади. Биринчи келган хабар “Тавҳид”га ҳам, “Рисолат” (пайғамбарлик)га ҳам тааллуқли бўлмади. Энг биринчи хабар “Ўқи” дея илмга тааллуқли бўлди. Бундан маълум бўладики, илм таҳсил қилиш Аллоҳ таъолога ўта маҳбуб амалдир.” Ҳўп, ундай бўлса, бу ерда зикр қилинган ва мақталган илм қандай бўлади? Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Поланпурий айтадилар: “Илмнинг ҳақиқати ҳақида бир умумий янглиш тушунча учрайди. Кўпинча китобларнинг лафзлари ва ёзувларини илм деб тушунилади. Умуман олганда айнан шуни илм деб номланади. Шунинг учун кимга лафзлар ва ёзувлар кўпроқ ёд бўлса, унинг илми кўпроқ деб тушунилади. Ваҳоланки, бунинг номи “маълумотлар”дир. Илм бошқа нарса, маълумотлар бошқа нарсадир. Бу зоҳирий лафзлар ва ёзувлар илм эмас, балки, илмни зоҳир қилиш воситаларидир. Улар орқали илм ифода қилинади. Илм дарҳақиқат бир маънавий нарса бўлиб, у лафзлар орқали зоҳир қилинади. Илмнинг ҳақиқатини баён қилаётиб, Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: ليس العلمُ بكثرة الرواية إنما العلمُ نورٌ يُقْذَف في القلبِ Яъни: “Ривоят кўплигининг номи илм эмас, балки илм бу қалбга солинадиган нурдир” дейдилар. У орқали банда ҳақни англай олади ҳамда хақ ва ботилни ажрата олади. Айни шу нурга нисбатан Қуръони каримда шундай дейилди: قَدْ جَاءكُم مِّنَ اللّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ Яъни: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди”. (Моида сураси, 15-оят) Яна айни шу нурга руҳ ҳам дейилди: وَأَيَّدَهُم بِرُوحٍ Яъни: “…ва уларни бир руҳ билан қўллагандир”. (Мужодала сураси, 22-оят) Яна айни шу нурга тааллуқли бошқа ўринда шундай деди: وَجَعَلْنَا لَهُ نُوراً يَمْشِي بِهِ فِي النَّاسِ “…унга одамлар орасида юрадиган нурни бериб қўйдик”. (Анъом сураси, 122-оят ) Яъни, Биз илмни нур қилиб қўйдик. Бас, аслида айни шу нурнинг номи “илм”дир. Имом Шофеъийнинг машҳур шеърлари бор: شَكَوْتُ إلَى وَكِيعٍ سُوءَ حِفْظِي فَأوصانِي إلَى تَرْكِ المعَاصي فإِنَّ العِلْمَ نُورٌمن الهي ونورُ الله لا يُعْطَى لعاصي Мен Вакиъга ҳотирамдан қилдим шикоят Гуноҳларни таркига қилди васият Деди: чунки, илм нури илоҳий, Берилмас осийга нури илоҳий. Маълум бўлдики, илм нури илоҳийнинг номидир. У гуноҳкорларга берилмайди. Агар фақат лафзларни талаффуз қилишнинг номи “илм” бўлганида эди, у ҳолда, у нафақат гуноҳкорларга, балки, кофирларга ҳам берилаверар эди. Яна шунингдек, Имом Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қиладилар: “Ҳақиқий илм инсонни гуноҳлардан тўхтатадиган илмдир. Агар шундай бўлмаса, у ҳолда у илм ўша олим учун мусибатдир” . Тошкент ислом институти 305-гуруҳ талабаси Муҳаммад Али Муҳйиддин. Абдулқайюм Комил таржималари асосида тайёрланди. 406
Жорий йилнинг 1 мартида Иорданиянинг Кирома шаҳрида дунёга келган, “Шарҳ кабир ала ақида Таҳовий” ва “Ал-адиллатул ақлийя ала вужудиллаҳ байнал мутукаллимин ва фалосифа” каби 50 дан ортиқ асарлар муаллифи, фиқҳ ва ислом ақидаси бўйича профессор Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ва Султон Муҳаммад Фотиҳ ва Ибн Халдун университети профессори, дорул Фотиҳ маркази мудири Ҳамза Муҳаммад Васим Бакрий Тошкент ислом институтига ташриф буюришди. Сўнг устоз ва талабаларга илм ва унинг фазилати, ақида ва мазҳаб ҳақида маъруза қилиб бердилар. Унда ҳозирги кунда устозларга ҳурмат ҳар қачонгидан муҳим эканлигини, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари муаллимликда ўрнак бўлганлиги, саҳобалар ҳам бу ишни давом эттиргани, устозни катта-кичиги бўлмаслиги, ҳатто Умар розияллоҳу анҳу ҳам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуни ёши кичик бўлишига қарамасдан илм ва фатво сўрашда Бадрда иштирок этган саҳобалардан ҳам устун кўрганликлари, талаба-илм олишда фурсатдан унумли фойдаланиши кераклиги, Мотуридий ва Ашъарийни эътиқод олимлари сифатида тан олиш муҳимлиги, Имом Мотуридий Имом Аъзамнинг келтирган далилларини бир услуб ва тизимга солганликлари, нажот-аждодлардан мерос бўлиб келаётган тўғри йўл фақат аҳли суннадагина эканлиги, шунингдек, 100 минглаб олимлар айнан мотуридий эътиқодида бўлишгани ҳақида айтиб ўтдилар. Шундан сўнг Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ТИИнинг баъзи талабаларига ҳадис бўйича ижоза ҳам берди. Суҳбат самимий тарзда бўлиб ўтди. ТИИ матбуот хизмати 295
«Динни илм билан асра». Абу Мансур Мотуридий Маълумки, 2020 йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш Мотуридийлик таълимотининг мусулмон уммати ҳамжиҳатлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги мақомини кенг тарғиб этиш мақсадида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро Ислом Академияси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилади. Ушбу конференция муносабати билан 1 март куни мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олим, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ташриф буюрдилар. Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, шайх Фуда салаф солиҳлар авлоди, тафсир, усул, балоғат ва сарф илмларининг билимдони, муҳаққиқ олим шайх Иброҳим Халифа билан ҳам доимий алоқада бўлиб келадилар. Шайх Иброҳим Халифа бугунги кунда ҳам шайх Саъид Фуданинг устозларидан бири саналади. Айнан шу зот шайх Фуда ҳазратларига Аҳли сунна манҳажида тойилган аҳли бидъатларга раддия бериш борасида кўрсатма берганлар. Шайх Иброҳим Халифа шогирди шайх Фудага кўп илмлардан, жумладан, тафсир, ҳадис, тавҳид, усул, мантиқ ва балоғат илмларидан ижоза берганлар. Таъкидлаш жоизки, шайх Иброҳим Халифа бунгача ҳеч кимга бундай ижозалар бермаганлар. Қолаверса, Шайх Саъид Фуда устози шайх Анбатовийнинг раҳбарликлари остида Варш қироати асосларини ҳам ўрганганлар. Islom.uz портали таҳририяти Манба: Islom.uz 332