Жорий йилнинг 1 мартида Иорданиянинг Кирома шаҳрида дунёга келган, “Шарҳ кабир ала ақида Таҳовий” ва “Ал-адиллатул ақлийя ала вужудиллаҳ байнал мутукаллимин ва фалосифа” каби 50 дан ортиқ асарлар муаллифи, фиқҳ ва ислом ақидаси бўйича профессор Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ва Султон Муҳаммад Фотиҳ ва Ибн Халдун университети профессори, дорул Фотиҳ маркази мудири Ҳамза Муҳаммад Васим Бакрий Тошкент ислом институтига ташриф буюришди. Сўнг устоз ва талабаларга илм ва унинг фазилати, ақида ва мазҳаб ҳақида маъруза қилиб бердилар. Унда ҳозирги кунда устозларга ҳурмат ҳар қачонгидан муҳим эканлигини, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари муаллимликда ўрнак бўлганлиги, саҳобалар ҳам бу ишни давом эттиргани, устозни катта-кичиги бўлмаслиги, ҳатто Умар розияллоҳу анҳу ҳам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуни ёши кичик бўлишига қарамасдан илм ва фатво сўрашда Бадрда иштирок этган саҳобалардан ҳам устун кўрганликлари, талаба-илм олишда фурсатдан унумли фойдаланиши кераклиги, Мотуридий ва Ашъарийни эътиқод олимлари сифатида тан олиш муҳимлиги, Имом Мотуридий Имом Аъзамнинг келтирган далилларини бир услуб ва тизимга солганликлари, нажот-аждодлардан мерос бўлиб келаётган тўғри йўл фақат аҳли суннадагина эканлиги, шунингдек, 100 минглаб олимлар айнан мотуридий эътиқодида бўлишгани ҳақида айтиб ўтдилар. Шундан сўнг Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ТИИнинг баъзи талабаларига ҳадис бўйича ижоза ҳам берди. Суҳбат самимий тарзда бўлиб ўтди.
ТИИ матбуот хизмати