islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 6, 2020

Day

“Демократик давлатчилик тараққиёти: глобал ва локал хусусиятлар (мусулмон мамлакатлар мисолида)” мавзусида маъруза

Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институтида Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети катта ўқитувчиси Шерзод Зиёев “Демократик давлатчилик тараққиёти: глобал ва локал хусусиятлар (мусулмон мамлакатлар мисолида)” мавзусида 101, 102, 104, 105 гуруҳ талабаларига маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 269

Халқаро конференция ишрокчилари Ҳадис илми мактабига ташрифидан

Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳри “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференциясига меҳмонлик қилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур халқаро анжуманга 15 та мамлакатдан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этишди. Халқаро конференция доирасида ишрокчилар Самарқанднинг диққатга сазовор тарихий обидалари ва замонавий иншоатларига саёҳат ташкил этилди. Конференция ишрокчилари 4 март куни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришди. Даставвал муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишди. Шундан сўнг меҳмонлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Меҳмонларга мактабнинг ташкил этилиш мақсадлари ва келажакда кутилаётган натижалар, мактабда талабаларнинг ўқишга қабул қилиш тизими ва мутахассислик ўқув режасидаги фанлар ва ўқув адабиётлари таркиби ҳамда уни ислом оламидаги нуфузли уламолар томонидан эътироф этилганлиги, ўқитишда қўлланиладиган замонавий методлар ҳақида маълумот берилди. Мактаб ўқитувчи ва талабалари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечиришиб, давлат раҳбари томонидан буюк алломаларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида албатта ушбу олийгоҳдан келажакда яна Имом Бухорий, Имом Термизий каби уламолар етишиб чиқишига ишонч билдиришди. Мактабга ташриф буюрган исломшунос олимлар мактабининг фахрий меҳмонлар китобида давлатимизда олиб борилаётган диний-маъифий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, бу эса келажакда ўз самарасини бериши тилаб дастхат ёзиб қолдиришди. Жумладан, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси Мустафо Черич ўз тилакларини қуйидагича ифодалади: “Илм нур, Қуръон чироқ, суннат дастур, Самарқанд эса дунё илми учун буюк йўлдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фуқароларининг саодати йўлидаги раҳнамодир. Аллоҳ таоло яхши бир ишни ташкил этганлиги учун кўплаб ажр савобларни насиб қилсин. Мен Ўзбекистондан амалга оширилган ишларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан алломалар диёрига ушбу илм масканини берган буюк Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин”. Мустафо Черич, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси. 2020 йил 4 март, ҳижрий 1441 йил ражаб ойининг 8 куни. Тайёрловчи Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов 263

Аёл шаъни-мўтабар

Жорий йилнинг 6 март куни ТИИда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Дарҳақиқат, аёлнинг нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги асос бўлиб келади. Шу боис ҳам Қуроън ва ҳадисларлда ҳам она ва аёлни эъзозлаш борасида кўрсатлмалар келган. Дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов “Оламда аёл мадҳига достон тугамайди”, деб айтган.  Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Муҳтарам Призидентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланган. ТадбирдаТИИ ректори У.Ғофуров сўзга чиқиб, Ислом интитутида хизмат қилаётган хотин қизлардан иборат устоз ва ходималарни баҳор аёми билан табриклади ва фаол бўлган аёллар ва қизларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, қўшимча мукофот пуллари ҳамда эсадалик совғаларини топширди. ТИИ матбуот хизмати 457

Илмнинг ҳақиқати ва боқий илмга эришиш йўллари (иккинчи мақола)

Ундай бўлса, ҳақиқий боқий илм қандай ҳосил қилинади? Толиби илм манфаатли ва боқий илмни ҳосил қилиши учун қуйидаги насиҳатларга доимо амал қилиши лозим: 1.Гуноҳлардан сақланиш; Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Қосимий Поланпурий айтадилар: Илм давлатини ҳосил қилишлик учун зоҳирий гуноҳлардан сақланишлик зарур бўлгани каби, ботиний иллатлардан ҳам қалбни поклашлик ўта зарурдир. Усиз илм нури ҳосил бўлмайди. Ҳазрат Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳ ёзганларки, ёмон ахлоқдан нафсни поклашлик, худди намоз учун зоҳирий аъзоларни поклашлик зарур бўлгани каби зарурдир. Чунки, намоз зоҳирий ибодат бўлгани каби, қалб ва ботин ибодати ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: لا تدخل الملائكة بيتا فيه كلب Яъни: “Фаришталар ит бор уйга кирмайдилар” деганлар. Қалб фаришталарнинг уйидир. Улар ўрнашадиган ва тушадиган жойдир. Ғазаб, шаҳват, гина, ҳасад, кибр, худбинлик каби разил сифатлар худди итлар кабидир. Бас, қачонки, қалбда бу қадар ботиний итлар бўлар екан, у ерга фаришталар қандай кирсинлар. Шу нарса аниқ бўлганки, Аллоҳ таъоло илм нурини фаришталар воситасида қалбга солади. Шундай экан, илм нурини ҳосил қилишлик учун қалбни барча нопокликлардан пок бўлиши зарурдир. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади: وَذَرُواْ ظَاهِرَ الإِثْمِ وَبَاطِنَهُ “Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар!” (Анъом сураси, 120-оят) Яъни, зоҳирий ва ботиний барча гуноҳларни тарк қилинг. Аъзоларнинг гуноҳларини ҳам қалб гуноҳларини ҳам тарк қилинг. Аъзоларни солиҳ амаллар билан ва қалбни эса гўзал хулқлар билан зийнатланг. 2. Устозларни ҳурмат қилиш; Илмнинг ҳақиқий бойлигини ҳосил қилишлик учун толиби илмга устозининг хизматини қилиши ва унга муҳаббат қўйиши жуда зарурдир. Айнан шундан, толиби илм диний ва дунёвий тараққий топади. Ҳазрат Таҳановий қуддиса сирруҳу айтадиларки, мен қасам ичиб айтаманки, дин китоблар орқали ҳосил бўлмайди. Тўғри диннинг усули ва қоидаси китоблар орқали ҳосил бўла олади. Лекин, ҳақиқий дин улуғларнинг хизматини қилмасдан балки дакки эшитмасдан туриб ҳосил бўлмайди. Дин бировга хушомад қилмайди. Дин айни шу ишва (хушомад)лардан ҳосил бўлади. Уни ким хоҳласа олсин, ким хоҳласа олмасин. Акбар деган яхши шоир бор эди. У кишининг гапи ҳикматга тўла эди. Унинг бир мисраси шуки: Дин ҳўта ҳэ бузругўн ки назар сэ пейда, яъни: “Дин улуғларнинг назари тушишидан пайдо бўлади”. “Арвааҳэ салааса” китобида ёзилганки, Ҳазрат Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳнинг хузурларига Ҳайдарободнинг икки навобзодаси (ҳоким ўғли) ўқишлик учун келган эди. Ҳазрат гоҳ гоҳида уларга оёқларини бостириб турар эдилар. Бир бор шундай дедилар: Улар мени оёғимни босиб қўйишларига зарурат йўқ. Лекин илм айни шундай ҳосил бўлади. * Устоз учун дуо. Ҳазрат Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳга ўта ихлосли ва муҳаббатли эдилар ва доимо юксак эҳтиром кўрсатар эдилар. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ улов миниб олган эдилар. У киши эса ортларидан пиёда юрганча тинмай саволлар сўрар эдилар. У киши ўзлари айтадилар: Мен уч йилдан бери, Имом Шофеъий ҳақларига дуо қилмасдан бирор намоз ўқимадим. Фойда: Ҳакимул умма, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳу айтадилар: “Шогирдлар муҳаббат қўядилар, шунда, устозлар ҳам муҳаббатли бўладилар”. Ҳазрат Мавлоно Қосим Нонутвий қуддиса сирруҳ айтадилар: “Аллоҳ таъолонинг одати жорияси шуки, устозларга беадаблик ила илм ҳосил бўлмайди”. Яна ўзлари айтадиларки: “Аллоҳ таъоло менга нима нарса ато қилган бўлса, устозлар ва улуғларга нисабатан одоб ва муҳаббат қўйганлигим сабабли ато қилгандир”. Ҳадиси шарифда: “Кимдан илм ўргансанг, унга нисбатан тавозеъ ва одоб ила муомала қил” дейилган. Тошкент Ислом институти 305-...