islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 8, 2020

Day

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Энг кўп фатво берган саҳоба

Энг кўп фатво берган саҳоба “Қуръон таржимони” лақабини олган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳисобланади. Чунки хулофои рошидинлар ва Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари илмда пешқадам бўлган зотлар саҳобаларнинг кўпчилиги ҳаёт бўлган пайтларда вафот этиб кетганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса саҳобалар камайиб уларнинг илмларига эҳтиёж кучайган вақтларда яшаб ўтган. Шу сабабли бу зотнинг фатволари кўпроқ нақл қилинган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 321

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира билан барҳаётдир

Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжаноблик бағишлайди. Аждодларга юксак эҳтиром ифодаси. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир. Зотан, биринчи президентимиз марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси билан 9-май санасининг Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг кўламда нишонланиш ҳам бунинг ёрқин мисолидир. Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб юртдошларимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Минглаб оталаримиз, боболаримиз жанговар орден ва медаллар билан тақдирланишди. Халқимиз фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, уруш майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Ўта оғир ва машаққатли йилларда халқимизнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик каби фазилатлари яққол намоён бўлди. Эл-юртимиз мамлакатнинг уруш бўлаётган ҳарбий ҳудудларидан эвакуация қилинган турли миллатларга мансуб 1 миллионга яқин аёллар, болалар ва кексаларга бошпана бериб, бир бурда нонни улар билан бирга баҳам кўрди. Биз бугун бундай мисолларни минглаб келтиришимиз мумкин. Масалан, қарийб бир ярим ойдан бери давом этиб келаётган карантин вақтида халқимизнинг кам таъминланган қатламига кўрсатилаётган беғараз ёрдами, қолаверса Сирдарё вилоятида содир бўлган табиий офатда зарар кўрган юртдошларимизга кўрсатилаётган ёрдамлар фикримиз далилидир. Иккинчи Жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида, беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбимизда абадий яшайди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З. Ахроров 461

“Тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”

Ислом дини дастлабки давриданоқ инсонларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва фақат у зотнинг ўзидан қўрқишга чақирди. Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзлари бу борада умматлари учун мукаммал ўрнак бўлиб бердилар. Табиийки бу даврда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевосита ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Мусулмон уммати шарифтга амал қилишда Роббисининг курсатмаларини тўлиқ бажаргандагина шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳисобланади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримни кўп ҳикматлар учун нозил қилган. Ушбу ҳикматлардан бири инсонлар дунё ва охират саодатига эришиш учун тақво билан сифатланишларидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Шундай қилиб биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик шоядки тақво қилсалар ёки эслаш пайдо қилса, деб огоҳликка чақирувчи оятларни нозил қилдик” (Зумар сураси, 28 оят). Аллоҳ таоло китобини нозил қилди ва инсонлар тақво қилишлари учун унда бир қанча зарби мисоллар келтирди. Бази уламолар тақво ҳақида сўралганида шундай жавоб берган эканлар: “Тақво бу гуноҳи кабираларни қилмаслик ва кичик гуноҳларга исрор қилмасликдир”. Тақвонинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча ҳадисларида баён қилиб берган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Эй Абу Ҳурайра тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: “Динларингизнинг энг яхшиси тақволисидир”. Аллоҳ таоло шундай марҳамай қилади: “Эй одамлар биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, сизларни ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик, албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз тақводорларингиздир”. (Нисо сураси, 1 оят).  “Албатта Аллоҳ билгувчи ва ҳабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13 оят).  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг ҳақиқатини баён қилиб берганлар. Нўмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ҳалол  нарсалар, ва ҳаром нарсалар аниқ равшан уларнинг орасида ўхшашлари бор, одамларнинг кўпи уларни билмайди”, дедилар. Шунинг учун, кимки шубҳали нарсалардан ўзини тийса, динини нуқсондан, обрўйини таънадан сақлайди ва кимки шубҳали нарсалардан ўзини эхтиёт қилмас экан, у гуё бировнинг экинининг атрофида қўй боқиб юрган чўпон кабидир. Қўйларининг экинзорга тушиш эҳтимоли бор, огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бор, Аллоҳнинг чегараси ҳаром қилган нарсаларидир, огох булинг кишининг баданида бир парча  гўшт бор агар у сағлом бўлса қолган аъзолари соғлом булади, агар у касалланса аъзоларнинг барчаси касалланади, у қалбдир. Мусулмон кишига, Аллоҳнинг чегарасига яқинлашмаслик вожиб булади,  чункий Аллоҳнинг чегарасига яқинлашиш, ҳаромга тушиб қолишга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: “Булар Аллоҳ таолонинг чегараларидир, улардан тажаввуз қилманглар. (Бақара сураси, 229 оят).   Мусулмон киши, ҳалолдан касб қилиш ва эҳтиёткор бўлиши ва шубҳали нарсалардан йироқ юриши лозим. Шунда дини саломат бўлади, обрўйини таънадан сақлайди. Чуки шубҳага яқин юриш ҳаромга яқин юриш ҳармга тушиб қолиш мумкин. Аллоҳ барчамизни тақводорлардан қилсин. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тақволври борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. “Али разияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳу садақа хурмосидан бир донасини оғизларига олиб боргандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони ташлаб юбориш учун “ких-ких” дедилар”, биз садақа емаймиз, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам навараларини гарчи у гўдак бўлса ҳам мумкин бўлмаган нарсадан қайтардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мен уйга қайтганимда тўшагимда тушиб ётган хурмони кўраман, уни ейиш учун оламан-у садақа деб ўйлаб...

Жаннатда “Райён” номли эшик бор

Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Мусулмон киши Охиратда Аллоҳ азза ва жалланинг жаннатига киришга доимо муштоқ бўлиб яшайди, шунга қараб амал қилади ва Аллоҳдан жаннатига дохил қилишини ёлвориб сўрайди. Дўзохга тушишидан паноҳ сўрайди. Бугунги ҳадис шариф олдингилари каби Рамазон рўзаси фазилати ҳақида бизларга хабар беради. عن سَهْلِ بنِ سَعْدٍ السَّاعِدِي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلّم: “إنَّ في الجنةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ رَيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَومَ القيامةِ، لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ: أين الصائمون؟ فَيَقُومُونَ، لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ، فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ”. رواه البخاري ومسلم Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жаннатда “Райён” номли эшик бор. Қиёмат куни ўша эшикдан рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким у эшикдан кирмайди. “Рўзадорлар қаерда”, деб айтилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким у эшикдан кирмайди. Рўзадорлар кириб бўлишгач, эшик беркилади. Қайтиб ҳеч ким ундан кирмайди”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Ушбу ҳадис шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадорларга Аллоҳ таоло жаннатнинг махсус эшиги – Ройянни хослагани ҳақида хабар бермоқдалар. Араб тилида “Ройян” сўзининг маъноси – “сувни тўйиб ичган” деган маънони англатади. Ушбу эшикнинг “Ройян” деб номланиши ҳикмати шуки, банда бу дунёда чанқаган ва оч қолган ҳолда холис Аллоҳ учун рўза тутади. Охиратда ушбу чанқоқлик ва ташналик эвазига таом ва сувга тўйинганлик мукофоти билан тақдирланади. Аллоҳ азза ва жалла барчамизга қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” деб чақирилганда ўрнидан туриб, рўзадорлар учун хос бўлган жаннатнинг Ройян эшигидан киришни насиб қилсин! Амин. Я Роббал аъламийн!   “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов   382
1 2