Биз дунё тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодлар ворисларимиз. Илмий ютуқлари ва кашфиётлари билан жаҳон аҳлини ҳайратга солган улуғларимиз бу даражага осонлик билан эришмаган, албатта. Илмга умрини бахш этган, қанчадан-қанча илмий сафарлар машаққатини бошдан кечирган, очлик, юпунлик каби синовларга бардош берган. Шу билан бирга, устоз-шогирдлик мактабининг талаб ва қонунларига қатъий риоя қилган.- Алоуддин ҲОФИЙ, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
Марҳум устоз Шайх ҳазратларининг “Сунний ақийдалар” китоби шубҳасиз у зотнинг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. Ушбу китобни севиб мутолаа қиладиган китобхонлардан “ҳолни нафий қилиш” ҳақидаги савол қайта-қайта такрорланаётгани туфайли бу саволга ёзма равишда батафсил жавоб бериш маъқул кўрилди. - "Ақоид ва фиқҳ фанлари кафедраси" ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим