islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 19, 2021

Day

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари Савол. Муҳтарам Президент, аввало, газетамиз учун интервью беришга розилик билдирганингиз учун Сизга миннатдорлик изҳор этамиз. Маълумки, кейинги беш йил давомида мамлакатимизда кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда. Сиз давлат бошлиғи, ана шу ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори ва уларнинг марказида турган ислоҳотчи раҳбар сифатида бу янгиланишларнинг мазмун-моҳиятини биринчи навбатда нималарда кўрасиз?