“Саҳоба” атамаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашган, у зотга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб вафот этган кишини билдиради. Саҳоба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иймон келтирган ҳолда учрашган ёки кўрган ва шу ҳолатда вафот этган кишидир. Кимки Пайғамбар алайҳиссаломни кофир бўлганларида кўрса, сўнгра Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан кейин Исломни қабул қилса, саҳоба ҳисобланмайди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев