islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мазҳабга эргашиш

Tag

Мазҳабга эргашиш зарурати

Мазҳабга эргашиш бошқача тақлид дейилади. Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкулдир. Баъзи шаръий далилларни бир неча маънолари бўлиб, амал қилишда уларни бирини тайин қилиш ёки устун бўлганини топишга ҳар ким қодир эмас. Бундан ташқари айрим масалалар бўладики, Қуръон ва ҳадисда унинг ёрқин далили бўлмайди. Натижада унинг ҳукмини ечиш учун бутун шаръий далилларни ўрганиб ҳукм чиқаришга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бунга ҳар ким қодир бўлмайди. Мана шу сабаблар туфайли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун соғлом ақл эгаларида мужтаҳид имомларга эргашиш зарур, деган фикр туғилиши табиий бир ҳолдир...- Тошкент ислом институти талабаси Раҳимжонов Маҳмуджон