Яхши сўз садақа экани бежизга эмас. Чунки яхши сўзлар улкан имкониятлар эшигини очади, руҳиятга шифо бўлади, қалбларга малҳам бўлади. Бир замонлар Исхоқ ибн Раҳовайх илм мажлисида талабаларига: "Сизлардан ким яхшилаб ғайрат қилса, саҳиҳ ҳадисларни албатта жамлайди," деган эди. Айнан шу сўзлар Бухорийга қаттиқ таъсир қилиб, ислом оламида ишончлилиги жиҳатидан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турувчи мўътабар манба "Сахийхул Бухорий"ни ёзди... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Инсон учун ер юзида шундай ижтимоий муносабатлар мавжудки, инсон ушбу муносабатларни амалга ошириши билан икки дунё саодатига эришади. Ана шундай муносабатлардан бири бу силаи раҳмдир. Силаи раҳм Аллох таоло мустаҳкам қилишга буюрган ва зое қилишдан қайтарган энг катта амаллардан бири ҳисобланади....-ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.