Бир тўда туяси бор аъробийдан сўрашди, бу туялар кимники? Аъробий гўзал жавоб берди: Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Яъни, бу Аллоҳники!.. - “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Юсупов Адҳам
Намозгоҳ масжиди ҳам Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Қаффол Шоший мақбарасидан қирқ метрлар шимоли-шаркда жойлашган бўлиб, масжиднинг қурилиш вақти тўғрисида аниқ тарихий маълумотлар келтирилмаган, фақат унинг Қўқон хонлиги даврида қурилгани маълум яъни ХIХ аср ўрталарида (1845-1867 йй.). Масжид ҳудудида археологик тадқиқотларнинг энг қадимги маданий қатлами XVII асрга оид эканлигини белгилайди... - ТИИ “Тиллар” кафедра ўқитувчиси А.Абдуллаев
Саййид Носирхон Тўра пароканда бир даврда яшашига қарамай, бутун умрини халқ маънавияти ва маърифатига, муқаддас динимиз хизматига бағишлаган бу алломанинг ҳаёти ва фаолияти кишилар учун ибратдир. Илм-маърифат йўлида бошига келган турли оғир синовлар, таъқиб ва тазйиқлар олдида сабр ва матонат билан туриб, бу йўлда юксак мартабаларга эриша олган... - ТИИ “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси А.Абдуллаев