islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
#Институт

Tag

“Исроф фақатгина бойлик ёки мулкни совуриш эмас…!”

Тошкент ислом институти 1-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар учун Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда Ақоид ва фиқҳ фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё домла Раззоқов "Исрофдан қўрқайлик" мавзусида маъруза қилиб берди...-Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Бадиев

Тошкент дурдоналарига саёҳат

Тошкент ислом институтида “Декабръ – Ислом ва ҳозирги замон фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Хуршид Бойхўрозов раҳбарлигида модуль 1-курс талабалари учун “Тарихий меъморий обидалар” мавзуси асосида Кўкалдош мадрасасига экскурция уюштирилди. Унда кафедра устозлари ва ходимлари ҳам иштирок этдилар...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Педагогик амалиёт қандай ўтмоқда: ТИИ ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мадрасаларга ташриф буюрди

Тошкент ислом институтининг 77 нафар 4-курс талабалари 2022-2023 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ педагогик амалиётга чиқдилар. Олий маъҳад талабалари 2022 йил 31 октябрдан 24 декабргача бўлган давр оралиғида юртимиздаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида мутахассислик фанларидан дарс ўтиб, амалиёт ўтамоқдалар. Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов юртимизнинг турли ҳудудларида педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида мадрасаларга ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати

Юксак хулқ ва илм соҳибларигина жамиятни ислоҳ эта олади

Тошкент ислом институти раҳбар-ходимлари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-хизматчиларнинг касбий, хизмат ва хизматдан ташқари фаолиятига оид қоидалар ишлаб чиқилди. У билан бирга Тошкент ислом институти Ички назорат комиссияси, Низоми ҳамда кўмаклашувчи назорат гуруҳи тузилди...- ТИИ Матбуот хизмати

Конституция – динлараро бағрикенглик ва эътиқод эркинлиги гарови

Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни ректор У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб бериб, раҳбар-ходимларни, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-хизматчиларни байрам билан муборакбод этди...- ТИИ Матбуот хизмати
1 21 22 23 24 25 37