Масжидул Ҳаромда бўлган зиёратчилар тавоф билан машғул бўладилар, чунки тавоф Каъба ёнида бўлган инсон учун намозга тенг ибодатдир. Ушбу ибодат соат мили айланишига тескари шаклда амалга оширилади... - Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Макканинг бошқарув тузилмасида ижтимоий вазифалар Қурайшнинг турли оилалари ўртасида тенг тақсимланган эди. 15 та муҳим вазифа мавжуд бўлиб, уларнинг энг шарафлилари, Сидона – Каъбада хизмат қилиш, Сиқоя – зиёратчиларга сув бериш ва Рифода – уларни озиқ-овқат билан таъминлаш...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Кисванинг оқ мато билан ўралиши Ҳаж мавсумини бошланишига ишора ҳисобланади. Тахминан ўн йил олдин, Ҳаж бошланиши билан Кисванинг ўзи шунчаки кўтариб қўйилар эди ва ортидаги деворлар кўринар эди. Аммо, сўнгги йилларда масъуллар Кисва кўтарилгач, Каъбанинг ўртасига оқ мато ўрашни жорий қилди. Бу оқ мато бўлаклари эҳром деб аталади...-ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Каъба - мусулмонларнинг намозларида юзаландиган қиблалари ва ер юзида биринчи бўлиб қурилган ибодат уйидир. Каъба Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги муқаддас Масжидул Ҳаром ҳудудида жойлашган. Унинг яна бир номи “Байтул ҳаром” яъни “уриш ҳаром қилинган уй”дир...-ТИИ, “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Жўраев Сойибжон
Саудия Арабистони ҳукумати Мақоми Иброҳимни Боби бани Шайба эшиги яқинига кўчиришга қарор қилди, аммо улар уламоларнинг оммавий эътирози туфайли буни амалга ошира олмадилар ва унинг ўрнига олтин цилиндрсимон тўсиқ қўйилди... - Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев