islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мунгли кўзлардаги қувонч…

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни робиъул аввал ойи муносабати билан институт амалиётчиси Г.Махамедова ташаббуси билан талаба қизлар ўртасида “Мурувват уйига ёрдам” деб номланган хайрия фондида йиғилган хайрия жамғармаларини, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова бошчилигида АРМ ходимаси И.Акмалова, амалиётчи ва талаба қизлар “1-сонли интернат Мурувват уйи” га олиб борди.

Ташриф мобайнида “Мурувват” уйида имконияти чекланган турли даражадаги ногирон болаларга давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишди. Мурғак ногирон гўдакларга кўрсатилаётган улкан меҳр-мурувватни гувоҳи бўлдилар. Уларга яратилган шароитлар қанчалик кўп бўлсада, лекин кўзлар мунгли эди. Мазкур имконияти чекланган мурғак кўзларга бир лаҳзалик қувонч ҳадя эта олганлиги учун талаба қизлар қалбида меҳр ҳисси жўш урди.

Ташриф сўнггида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизларига “Мурувват уйи” раҳбарияти томонидан “Ташаккурнома” тақдим этилди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

109560cookie-checkМунгли кўзлардаги қувонч…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: