Бу дунёда инсоннинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Бу борада ҳар бир ўғлоннинг билим ва малакаси, ақлий салоҳияти, руҳий тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир.
Жорий йилнинг 6 январ куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ватанпарварлик” мавзусида Маънавият соати бўлиб ўтди. Суҳбатни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова олиб борди. Унда куратор С.Валиева, АРМ кутубхоначиси И.Акмалова ва барча талаба қизлар иштирок этдилар.
Суҳбат бошида З.Суярова ватанпарварлик руҳи ҳар бир фуқаронинг қалбидан жой олган бўлиши, Ватанни ҳимоя қилишда эркаклар билан бир қаторда аёлларнинг ҳам ўрни жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра суҳбатни куратор С.Валиева давом эттириб, ватанга садоқат ва уни асраб-авайлаш ҳақида ҳикматлардан намуналар келтириб изоҳлаб, ҳозирги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда аёл-қизларнинг меҳнати нечоғлик муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, устоз ва талабалар ўртасида кутубхоначи И.Акмалова савол-жавоб ўтказиб, ватапарварлик мавзусида талаба қизларнинг фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳар бир буюк инсон ортида аёл туради” деган фикр қай даражада ҳақлигига аёллар инсониятнинг маънавий ва жисмоний шаклланишида қўшаётган ҳиссасини кўриб ишонч ҳосил қиламиз. Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг бешинчиси хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган бўлиб, бу борада юртимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ташаббус илгари сурилганидан сўнг, институтимиз аёл-қизлари ҳам жамиятда аёл-қизлар ўртасида диний муҳитни яхшилар борасида ҳам турли хил суҳбатлар, мақола, ҳикоя ва таржималар билан кенг кўламли тарғиботлар ва лойиҳалар эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани, юртдошларимиз, хусусан, хотин-қизлар ҳаётида муҳим ўрин тутаётгани билан эътирофга лойиқ.
Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,
З.Суярова