islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида”

Сизда ором қайда, Сизда тин қайда.
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Роббимиз асрасин сизни ҳар жойда!..

Мамлакатимизда ҳар йили 14 январ, Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.

Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча ҳақларига дуо қилсак эъзозласак, кўкларга кўтарсак арзийди.

Жорий йилнинг 10-январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида, 14 – январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олмазор тумани, ИИОФМБ 6-ИИБ, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник С.Ш.Мелиева ва Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсуновалар иштирок этди.

Тадбирда С.Мелиева йиғилганларни байрам билан табриклар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди: “14-январь – Ўзбекистонда Ватан ҳимочилари куни сифатида байрам қилинади. Ушбу кунда ор-номуси, оиласи, Ватан ҳимоячилари бўлган барча йигитлар, эркаклар муборакбод этилади. Энг илиқ сўзлар, қутловлар ушбу кунда Ватан ҳимоячилари кунини мутахассислик байрами сифатида нишонлайдиган ҳарбий хизматчилар шаънига айтилади. Ва талаба қизларга оила мустаҳкамлиги энг буюк масъулият эканлигини ва ҳақиқий фидоий, ватанпарвар авлодни камолга етказиш учун оилада соғлом муҳитни яратиш жамиятимиздаги хотин-қизларни бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсунова сўз олиб талаба қизларимизга давлатимиз томонидан билдирилган юксак ишончни келажакда дунё тан олган алломаларимизни тарбиялаш билан оқлаб, хотин-қизлар орасида диний-маънавий муҳитни яхшилашда астойдил хизмат қилишлари лозимлигини таъкидлади. Суҳбат талаба қизларнинг: “Ватанпарвар деганда нимани тушунасиз?”, “Ҳақиқий эркаклар қандай оилада етишади?”, “Нима учун айримлар хизмат қилишдан қочади?” каби саволларига жавоб олиш билан ўз ниҳоясига етди.

Талаба қизлар билан ишлаш

бўйича услубчи З.Суярова

114740cookie-check“Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида”
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!