islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМЛИ БЎЛСИН!

1998 йил 28 август куни “Эл-юрт ҳурмати” орденини таъсис этиш тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонуниқабул қилинган бўлиб, унинг Низомида шундай дейилган: “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар”.

Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосанёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялари, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшгани, кўп йиллик самарали фаолияти, узоқ йиллардан буён ислом динининг инсонпарварлик, бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиб келаётгани муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди.

Диний уламоларни ҳукумат даражасида шахсан давлат раҳбарининг қўлидан орден билан мукофотланиши, унинг хизматлари эътироф этилиши юртимиз аҳолисининг 94% ни ташкил этувчи мусумонлар, уламолар, халқимиз маънавиятига хизмат қилаётган диний ходимлар ва диний-илмий мутахассислар учун катта хушхабар бўлди. Ушбу мукофот муфтий ҳазратлари мисолида барча уламоларга нисбатан эҳтиром бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Жамият илм-фан аҳлини қадрласагина унда олимлар етишиб чиқади. Илм аҳлини эҳтиром қилган жамият гуллаб-яшнайди. Чунки, улар Пайғамбарлар меросхўри ва Аллоҳ қадрини кўтарган зотлардир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ…

“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят).

Демак, мусулмон жамияти аҳли илмни ҳурмат қилади, эъзозлайди, эҳтиром кўрсатади. Ислом шундай шарофатли ва кароматли диндир. Ислом уммати бу қадриятни асрлар оша сақлаб келди. Бу умматнинг аввали бу ишда намуна эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлоди бўлишига, ҳамма унга таъзим қилишига алданмади, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу уловига минаётганда узангидан ушлаб: “Биз олимларни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз”, – деди.

Бундай мукофот диний соҳа вакилларига катта хурсандчилик бўлиши билан бирга, улкан масъулият юклайди. Хусусан, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлариниёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялар, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишда янада ғайрат билан хизмат қилишга ундайди. Умид қиламизки, чин садоқат билан фидокорона хизмат қилаётган уламоларимиз, пешволаримизни бундай юксак орденлар билан мукофотлаш каби хайрли ишлар давомли бўлади.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимизни фаровон айласин!

Жаҳонгир қори РЎЗИЕВ,

Тошкент ислом институти

“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси

114800cookie-checkХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМЛИ БЎЛСИН!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: