islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мурожаатнома – институт жамоаси эътиборида

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасида берилган ваколатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома йўллаш анъанага айланди. Шунга кўра, 2020 йилнинг 24 январь куни Президент парламентга ўз мурожаати билан чиқди. Президент мамлакат қонунчилик органига йўллаган мурожаатида ўтган йилни сарҳисоб қилди ва яқин келажакда Республикани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 23 январдаги 209-сонли хати ижроси юзасидан Тошкент ислом институти ўқитувчи, ишчи-ҳодим ва талабаларга Президент Ш.Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси видеотасвири намойиш этилди. Мурожаатномада Президентимиз томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Шунингдек, 2020 йил номи ҳам эълон қилиниб, жорий йил мамлакатимизда Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили бўлди.

Мурожаатномада Президентимиз томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар чуқур мазмун ва катта аҳамиятга эгалиги, барча соҳаларга алоқадорлиги билан ТИИ жамоасида катта қизиқиш уйғотди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими
бошлиғи А.Олимов

117240cookie-checkМурожаатнома – институт жамоаси эътиборида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: