islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни

International Day of Women and Girls in Science

Ҳар йили 11-феврал санаси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни нишонланади. Ушбу сананинг нишонлаш борасида 2015 йилда қабул қилинган резолюцияда эътироф этилишича, барча ёшдаги хотин- қизларнинг илм-фан соҳасида иштирокини таъминлаш, уларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайишига зарур бўлган шароитларни юзага келтиришда ҳам муҳимдир.

Ушбу кунни нишонлаш ғояси RASIT – қироллик фанлар академияси халқаро нодавлат фонди раҳбари, медицина фанлари доктори, малика Нисрин Ҳошимий томонидан таклиф этилган. Бу кун шунингдек, аёл-қизлар илмий-техник ҳамжамиятларда а муҳим ўринга эга эканликлари ва уларни тақдирлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш лозимлигини эслатиш ҳамдир.

Ушбу мавзуда юртимиз мисолида сўз юритсак, Ўзбекистонда илмий таълим муассасаларида 660 аёл фан доктори ҳамда 7 нафар аёл академик меҳнат қилмоқда. Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтларида 3000 га яқин аёл-қизлар самарали тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Ўзбек олима аёллари химия, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда интеллектуал салоҳиятларини намойиш этиб, тадқиқотлар ва инновацион ишланмалари билан юртимиз ривожланишига ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Манба: Grand ta’lim

119530cookie-check11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: