islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТАЛАБА ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Юртимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизнинг камол топишлари йўлида ҳукуматимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига масъулларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир.

Жорий йил 10 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти раҳбариятининг талаба қизлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Н.Ибрагимова маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, барча курс талабалари иштирок этдилар.

Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Шунингдек, тадбир қатнашчиларига Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий ва Абдулла Қодирий номларидаги ижод мактабларида мамлакатимизнинг фаол ёшлари билан учрашувлари ҳамда Мурожаатномада ёшлар ҳақидаги фикрлари ва жорий йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба қизларга етказилди.

Сўнг сўз навбати “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси Н.Ибрагимовага берилди. Мудира Н.Ибрагимова ўз сўзида  талаба қизларнинг зиммасидаги масъулиятга, жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлиши талаб этилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, учрашув давомида сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган оламшумул ислоҳотлар, хусусан, жамиятда отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш борасида қилинган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, бугунги кунда аёлларимиз орасида соғлом турмуш тарзи, диний билим ва кўникмаларни тарғиб этишда дин соҳаси вакиллари, шу жумладан отинойиларнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди.

Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда талаба қизлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шу билан бирга, мулоқот давомида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

З.СУЯРОВА,
Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи

119490cookie-checkТАЛАБА ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: