Жаҳон бўйича 20 дан ортиқ давлатдан 70 га яқин олимлар иштирок этаётган конференция натижалари бўйича Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуровнинг Ўзбекистон 24 каналига берган интервъюларида, охирги 3 йил ичида юртимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотларни дунё ҳамжамияти ижобий баҳолаётганини айтиб, конференция иштирокчилари қуйидаги фикрларни илгари сураётгани ҳақида таъкидлаб ўтди. Жумладан;
- Имом Мотуридий мажмуасини ташкил қилиш;
- Унинг асрлари бўйича электрон кутубхона яратиш;
- Ижобий ва танқидий мақола-китобларини чоп этиш;
- Мотуридий асарларини чет тилларига таржима қилиш;
- Араб ва бошқа давлатларда Мотуридий таълимоти бўйича мусобақалар ташкил қилиш;
- Ғолибларни мастер класс дарсларига устоз сифатида таклиф қилиш;
- У зотнинг ҳаёти, ижоди ҳақида турли ҳужжатли филм, кино, мултфилмлар ишлаш орқали дунё ҳамжамиятига танитиш;
- Самарқанддаги бошқа уламоларни ҳам ҳаётларини ёритиш;
- Барча диний таълимда таҳсил олаётган талаба-тадқиқотчиларга янада чуқур ўрганишлари учун кенг шароитлар яратиш каби масалалар кўрилмоқда…
ТИИ матбуот хизмати