islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти талабаларига карантин таътилидаги вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ТАВСИЯЛАР

Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган карантин ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНГ; 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ ИТОАТ ҚИЛИНГ;Ў

уйларида қолиб, ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, ИХЛОС БИЛАН ИЛТИЖО ҚИЛИНГ;

Тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига ДУОЛАР ҚИЛИНГ;

Тошкент ислом институти томонидан телеграм каналида #масофавий_таълим лойиҳаси йўлга қўйилган. Ундан унумли фойланган ҳолда ўқув режада белгиланган билимларни ЎЗ ВАҚТИДА ЎЗЛАШТИРИНГ;

Мустақил дарс тайёрлаётган вақтларда мавзуларни ўзлаштириш бўйича саволларга жавоб олишлари учун ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТ ЭТИНГ;

УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ!

126950cookie-checkТошкент ислом институти талабаларига карантин таътилидаги вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ТАВСИЯЛАР
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: