Кеча 20 май куни Aл-Aзҳар Медиа маркази томонидан мажмуа масжидида Лайлат ал-Қадр тадбири масжид имомлари ва ходимлари иштирокида барча профилактик чораларни кўрган ҳолда ташкил этилди.
Шу кеча шом ва хуфтон намозларини адо қилингач, режа бўйича зикр қилинди, оятлар тиловат қилинди. Сўнг Aл-Aзҳар мажмуаси уламолари қўмитаси аъзоси, муҳтарам профессор доктор Aҳмад Умар Ҳошим маъруза қилиб, Рамазон ойи ва муборак кечанинг аҳамияти ва Аллоҳга иймон ҳамда солиҳ амаллар билан яқин бўлиш тўғрисида сўзлади, Парвардигори Оламдан мағфиратлар сўралди. Шунингдек, Шайх Ҳуссам Муҳаммад Aбул Изз ал-Aжавий ва Aл-Aзҳар талабаси Aл-Заҳра Лаиқ Ҳилмий томонидан ўқилган қироат ва дуолар радио ва телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлардаги Aл-Aзҳарнинг расмий саҳифалари орқали тўғридан тўғри узатилди.
Мақсад, байрам тадбирлари орқали муқаддас ой билан боғлиқ руҳий муҳитни, айниқса сўнги ўн кунда Аллоҳнинг улкан мукофотлари ҳамда кечаларнинг бирида яширинган иноятни одамларга эслатишдан иборат. Шунингдек, дуо ва зикрлар билан бутун дунёдаги оғир вазиятдан чиқишда инсонларга руҳий мадад бўлишни ният қилганлар.
Видеоларни шу ердан томоша қилинг: Манба