islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Солиҳ алайҳиссалом-2

Кунлардан бир куни Самуд қавмининг нодон, кофир одамлари уларнинг пайғамбарлари бўлмиш Солиҳ алайҳиссаломдан унинг ҳақиқий пайғамбар эканини исботи сифатида мўъжиза кўрсатишини талаб қилдилар. Солиҳ алайҳиссалом мўъжиза кўрсатсаларгина, унга иймон келтиришларини, уни ҳақиқий пайғамбар эканини тан олишларини, йўқса тан олмасларини айтиб, Солиҳ алайҳиссаломга: “Эй Солиҳ, сен бизга мўъжиза келтир! Сени ҳақиқий пайғамбар эканлигингни исботлайдиган далил келтир!“ дедилар.

Тоғдагикатта бир тошга ишора қилдиларда: “Эй Солиҳ, бизга мана шу тошни ичидан катта бир туя чиқариб бер! Шундай қила олсанг биз сенга ишонамиз, пайғамбар эканингни тан оламиз“, деб туриб олдилар.

Бу нодон Самуд қавми Солиҳ алайҳиссаломдан оддий туя талаб қилмадилар, балки чиқарган туянг катта бўлсин, ранги ундоқ бўлсин, бундоқ бўлсин деб туяларда топилмайдиган сифатларни талаб қилдилар. Бундай ахмоқона талабларидан уларнинг мақсадлари Солиҳ алайҳиссаломни қийин аҳволга солиб, ана, кўрдиларингми, у шу бир оддий мўъжизани ҳам кўрсата олмади, қандай қилиб у пайғамбар бўлиши мумкин?, деб Солиҳ алайҳиссаломни ҳақиқий пайғамбар эканларини инкор этиш эди.

Солиҳ алайҳиссалом улардан: “Менга айтингчи, агар сизлар сўраган нарсаларни муҳайё қилсам, сизларга шу тошнинг ичидан мўъжиза ўлароқ туя чиқариб берсам, сизлар Аллоҳга иймон келтирасизми? Бут, санамларга ибодат қилишни бас қиласизми?“ деб сўрадилар. Улар: “Ха, эй Солиҳ, биз шунга аҳд қилдик“, деб Солиҳ алайҳиссаломга сўз бердилар.

Шунда Солиҳ алайҳиссалом Роббиси – Аллоҳ талога дуо қилиб, қавмига улар талаб қилган туяни улар талаб қилган белгилари билан чиқариб беришини сўрадилар. Солиҳ алайҳиссалом дуо қилганларидан кейин сўралган мўъжиза содир бўлди, яъни улар ишора қилиб кўрсатган тошнинг ичидан худди ўзлари талаб қилган белгиларга эга катта бир туя чиқди. Бу эса Солиҳ алахиссаломни ҳақиқий пайғамбар эканликларига, унинг дини ҳақ дин – Ислом дини эканлигига далил, исбот эди.

Тошдантуя чиққанини кўрган одамлар дахшатга тушиб, кўзларига ишонмай, шошиб қолдилар. Баъзилари берган ваъдаларида туриб иймон келтирдилар.
Лекин уларнинг кўплари Солиҳ алайҳиссаломга берган ваъдаларини унутиб, унга хилоф қилиб, иймон келтирмай кофирликларича қолдилар.

145800cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Солиҳ алайҳиссалом-2

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: