Бу йилги қабул жараёнлари қандай ташкил этилиши борасидаги саволлар барчани қизиқтирмоқда. “Қабул-2020”нинг бошланишига ҳам 11 кун қолди. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев брифинг ўтказиб саволларга жавоб беради.
2020 йил 4 июнь куни соат 13:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.
Онлайн брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, бир гуруҳ олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Тадбирда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш, қабул параметрлари ҳамда кириш тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга атрофлича жавоб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашадилар. Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этадилар.
Тадбирга мавзу юзасидан қизиққан барча оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига таклиф этилади.
Маълумот учун: Фархад Бабашев – Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари, (90) 319-76-70
Эслатма: Брифинг иштирокчиларидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўралади. Ушбу брифинг “Ўзбекистон24” телеканали орқали тўғридан-тўғри кўрсатилмайди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
[…] Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида 2020/2021 ўқув йили бўйича олий таълим муассасаларида қабул жараёнини ташкил этишга бағишланган брифингда қуйидагилар маълум қилинди: […]