islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Яшил” ҳудудлар сони ортди

Энди ушбу 9та туман ва шаҳарда ҳам намоз ўқилади.

Шу йил 6 июнь ҳолатига, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Андижон вилояти Андижон шаҳри, Балиқчи ва Избоскан туманлари, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ва Қоракўл тумани, Наманган вилояти Норин тумани, Самарқанд вилояти Иштихон тумани, Тошкент вилояти Бўка туманига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 9 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

Аксинча, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон, Косонсой, Поп туманлари, Сирдарё вилояти Ховос тумани, Хоразм вилояти Урганч шаҳри “қизил” тоифа ва Бухоро вилояти Когон тумани, Тошкент вилояти Бўстонлик тумани, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Айни кунларда халқимиз синовли кунларни бошидан кечиряпти. Барча биргаликда коронавирус касаллигининг кенг тарқалишининг олдини олишга жидду жаҳд қилиши лозим.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.

Аллоҳ таоло барча масжидлар эшиклари очилишини насиб этсин!

Республика бўйича туман-шаҳарлар кесимида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга тоифаланишнинг рўйхатини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда батафсил эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal

148510cookie-check“Яшил” ҳудудлар сони ортди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: