islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таяммумнинг суннатлари

Таяммумнинг суннатлари қуйидагилардир:

1. Таяммумга киришишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтиш;

2. Тартиб, яъни аввал юзига сўнгра икки қўлига масҳ тортиш;

3. Юзга масҳ тортиш билан қўлларга масҳ тортиш орасига бошқа иш қўшмасдан кетма-кет қилиш;

4. Кафтларининг ич тарафларини тупроққа уриб масҳ қилиш;

5. Кафтларини тупроққа урган вақтида урган жойидан озгина олдинга ва орқага силжитиш;

6. Кафтларини тупроққа ургандан сўнг агар кўп тупроқ ёпишиб қолган бўлса, бошбармоқларнинг ён тарафларини бир-бирига оҳиста уриб уларни қоқиб ташлаш;

7. Тупроққа уриш пайтида бармоқлари ораси очиқ бўлиши;

8. Аввал ўнг қўлга масҳ тортиш.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

148520cookie-checkТаяммумнинг суннатлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: