islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Соч қандай таралади?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларни ўнг томондан бошлашни яхши кўрганлар ва инсонларни ҳам шунга тарғиб қилганлар. Жумладан, соч тарашда ҳам у зот ўнг томондан бошлаганлар.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُحِبُّ التَّيَمُّنَ مَا اسْتَطَاعَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ فِي طُهُورِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَتَنَعُّلِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида, покланишларида ҳам, соч тарашларида ҳам, оёқ кийим кийишларида ҳам, қодир бўлганича ўнг томондан бошлашни яхши кўрар эдилар”. Бухорий ривоят қилган.

Шунинг учун сочни тарашда ўнг томондан бошлаб тараш мустаҳаб бўлади. Сочни вақти вақтида тараб туриш суннат бўлади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

158120cookie-checkСоч қандай таралади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: