islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бу йилги Ҳаж ибодатида қанча зиёратчи иштирок этиши маълум бўлди

Ҳаж зиёратчиларининг барчаси коронавирус учун тест топширади ва ҳаж амаллари тугагандан сўнг, 14 кун карантинга олинади.

Бу йил Ҳаж-2020 мавсумида Макка ва Мадина шаҳарлари 10 мингдан ортиқ зиёратчини қабул қила олади, деди Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Солиҳ. – Бу йил зиёратчилар сони жуда чекланган бўлади ва ўн мингдан ошмаслиги керак. Бу ички ҳаж ҳисобланиб, чет элдан келган зиёратчилар қабул қилинмайди”, деди.

Ҳаж зиёратчиларининг барчаси коронавирус учун тест топширади ва ҳаж амаллари тугагандан сўнг, 14 кун карантинга олинади.

Эслатиб ўтамиз, 22 июн куни Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан бу йилги Ҳаж ибодати фақат Саудия аҳолисидан иборат зиёратчилар иштирокида 28 июлдан 2 августгача бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.

158140cookie-checkБу йилги Ҳаж ибодатида қанча зиёратчи иштирок этиши маълум бўлди
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: