islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Google ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом “Дунёнинг энг яхши одами” эканлигини кўрсатди

Ҳақиқатан ҳам, сиз ҳам, ер юзига сўнги пайғамбар қилиб юборилган инсон – Муҳаммад алайҳиссаломни дунёдаги энг яхши одам сифатида эътироф этилганини сунъий ақл тизимида ишловчи Google орқали текшириб кўришингиз мумкин.

Агар сиз, Google’дан “Дунёдаги энг яхши одам- The Best Man In The World ” деб қидирсангиз, сизга рўйхатнинг юқори қисмида “Муҳаммад пайғамбар” деган жавобни кўрсатади. Шунингдек, Муҳаммад алайҳиссаломдан сўнг дунёда энг машҳур деб ҳисобланган 10 та шахснинг рўйхатини кўрсатади.

Ушбу хабарни мусулмонлар, жумладан турли дин вакиллари, бутун дунё бўйлаб фейсбук ва инстаграм каби кўплаб ижтимоий медиа платформалари орқали расмлар ҳамда тасвирлар шаклида улашмоқдалар.

Европада чақалоқларга энг кўп қўйилаётган Муҳаммад исми юқоридаги янгиликдан сўнг дунё миқёсида оддий аҳоли орасида янада машҳур ва ҳурматли номга айланиб бормоқда. Дунё бўйлаб Пайғамбаримиз шахси ва ҳаёти билан танишиш қизиқиши ортмоқда.

“Тарихдаги энг нуфузли 100 шахс рейтинги” китоби 1978 йилда Майкл Х.Харт томонидан ёзилган, у илоҳиёт илмлари тадқиқотчиси ва астрофизик эди. Китоб 1992 йилда тўлдиришлар билан қайта нашр этилган. Китобда инсоният тарихида энг катта таъсирга эга 100 кишининг шахси, ҳаёти ва фаолияти тасвирланган. “Тарихдаги энг нуфузли 100 шахс рейтинги”да пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи ўринда қайд этилган.

Кўп ва қайта-қайта мақталувчи маъносини билдирувчи Муҳаммад исмли пайғамбаримизга салом ва саловатлар бўлсин!

180570cookie-checkGoogle ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом “Дунёнинг энг яхши одами” эканлигини кўрсатди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: