Ҳозирги даврда кўпчилик руҳий тушкунлик, хавотир ва қўрқув ичида яшайди. Бундан ташқари, дунёдаги миллионлаб одамлар умидсизлик билан ҳаёт кечиради.
Дарҳақиқат, ушбу муаммоларни келтириб чиқарган аниқ сабаблар бор. Лекин одамлар муаммоларнинг сабабини билиб, ҳаётларини ўзгартиришни истаган тақдирда ҳам, буни қандай амалга ошириш ҳақида билим ва ишончга эга эмас.
Моддий ҳаёт – бутун дунёни бошқарадиган ва кўпчиликни машғул қиладиган муҳит ва эҳтиёжлардир. Илм-фан тараққий этган, аммо у ҳам психологик касалликларни тўлиқ ҳал қила олмаяпти. Бундан ташқари, ҳаётда кўплаб бошқа муаммолар мавжуд, масалан, эътиқод сустлиги, ишончнинг заифлиги, салбий фикрлар, молиявий муаммолар ва бошқалар.
Ушбу муаммоларнинг барчаси учун Аллоҳнинг муқаддас Китобида ечим бор. Шунга қарамай, биз уни ўқимаймиз ва ўқиётганимизда ҳам тушунмасдан, маъносини билмасдан ўқиймиз ёки ушбу оятлар тўғрисида фикр юритмаймиз. Шу сабабли Қуръоннинг асосий таълимотларини билиш жуда муҳим ва биз ушбу оятлар ҳақида мулоҳаза юритиб, уларни тарихдаги, ҳозирги ва келажакдаги воқеалар билан боғлашимиз керак.
Ҳаётни ўзгартирадиган Қуръоннинг 5 ояти
Қуръондаги барча оятлар ҳаётингизни ўзгартириши мумкин. Қуйида ушбу оятларнинг бир нечтаси келтирилган:
- Унитманг, ҳар бир имонли инсон албатта, имтиҳон қилинади, бошига синовлар юборилади:
أَحَسِبَ ٱلنَّاسُ أَن يُتۡرَكُوٓاْ أَن يَقُولُوٓاْ ءَامَنَّا وَهُمۡ لَا يُفۡتَنُونَ
“Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!” – (Одамлар, иймон келтирдик, бўлди, мақсадга етдик, энди бемалол, мазза қилиб яшаймиз, нафсимиз истаган ишни қилиб юрамиз деб ўйлайдиларми?)(Анкабут,2).
- Аллоҳдан устун бўлган бирорта куч-қудрат йўқ. Ёлғиз Унинг Ўзи биз учун етарли. Фақат Унгагина умид боғланг:
وَيَرۡزُقۡهُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَحۡتَسِبُۚ وَمَن يَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِ فَهُوَ حَسۡبُهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَٰلِغُ أَمۡرِهِۦۚ قَدۡ جَعَلَ ٱللَّهُ لِكُلِّ شَيۡءٖ قَدۡرٗا
“Ва Унинг Ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (Талоқ, 3).
- Кичик бўлса ҳам, қўлдан келганча қилинган самимий яхшилик Аллоҳ учун кифоя. Катта бўлса-да риёли, миннат билан одамларга озор берадиган яхшиликни Аллоҳ қабул қилмайди:
قَوۡلٞ مَّعۡرُوفٞ وَمَغۡفِرَةٌ خَيۡرٞ مِّن صَدَقَةٖ يَتۡبَعُهَآ أَذٗىۗ وَٱللَّهُ غَنِيٌّ حَلِيمٞ
Яхши гап ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан яхшироқ. Аллоҳ беҳожат ва ҳалимдир (Бақара, 263).
- Аллоҳга бўлган ишончингизни йўқотманг. Нимаики нарса сизда бўлса, барчасини Аллоҳ берган ва ҳар қандай эҳтиёжингиз бўлса, фақат ва фақат Аллоҳгина сизга беради:
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌۖ أُجِيبُ دَعۡوَةَ ٱلدَّاعِ إِذَا دَعَانِۖ فَلۡيَسۡتَجِيبُواْ لِي وَلۡيُؤۡمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمۡ يَرۡشُدُونَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бандаларим сиздан, Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд Тўғри Йўлни топсалар (Бақара, 186).
- Ғийбат – бу жирканчли, ўта разил иш, ундан узоқроқ туринг. Аллоҳга ишонган, иймонли одам ғийбатдан ҳазар қилади:
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱجۡتَنِبُواْ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلظَّنِّ إِنَّ بَعۡضَ ٱلظَّنِّ إِثۡمٞۖ وَلَا تَجَسَّسُواْ وَلَا يَغۡتَب بَّعۡضُكُم بَعۡضًاۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمۡ أَن يَأۡكُلَ لَحۡمَ أَخِيهِ مَيۡتٗا فَكَرِهۡتُمُوهُۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ تَوَّابٞ رَّحِيمٞ
Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир (Ҳужурот, 12).
Қисқача айтганда, Ислом дини нафақат дин, балки бу бахтли яшаш ҳаёт йўлидир. Қуръони каримни ўқимаймиз, маъносини тушунмаймиз, шунинг учун ўйламаган жойимиздан муаммолар пайдо бўлади. Агар Аллоҳнинг сўзларига риоя қилсак, дунё ва охиратдаги азоб-уқубатлардан осонгина қутиламиз.