islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори “Ислом цивилизацияси” номли махсус курсда маъруза билан иштирок этди

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент ислом университетининг 2-босқич талабалари учун ташкил этилган махсус курс маърузаларида “Диний таълим ва унинг истиқболлари. Соҳа мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб масалалари” мавзуида маъруза билан иштирок этди.

Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясидаги топшириғига кўра Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари буйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ва кафедра негизида махсус курсларни ўтказиш таклифини берган эди.

Шундан келиб чиқиб, Тошкент ислом университети 2-боскич барча йўналиш талабалари учун “Ислом цивилизацияси” номли махсус курс маърузалари ўтказилмоқда.

Администратор

 

18330cookie-checkТошкент ислом институти ректори “Ислом цивилизацияси” номли махсус курсда маъруза билан иштирок этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: