islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Бухорий авлодлари” яна фахрли ўринларда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги” муносабати билан ўтказилган анъанавий футбол турнирида институтимизнинг “Бухорий авлодлари” футбол жамоаси ноқулай ва совуқ об-ҳаво шароити қарамасдан фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Қизғин  ва муросасиз кечган турнир баҳсларида “Бухорий авлодлари” жамоаси ҳамжиҳатлик кўрсатиб, ярим финал босқичида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий вақтида ЎМИнинг “Ҳазрати Имом”  футболчилари билан 6:6 ҳисобни қайд этди ва пенальтилар сериясида эса омад “Ҳазрати Имом” жамоасига кулиб боқди. Шундай қилиб, ярим финал ўйинлари натижаларига кўра, турнирнинг финал босқичида ЎМИнинг “Ҳазрати Имом” ва Тошкент шаҳар вакиллигининг “Минор” жамоалари баҳс олиб борадиган бўлди. 3-ўрин учун ўйин Тошкент ислом институтининг “Бухорий авлодлари” ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг “Мовароуннаҳр” жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши аниқланди.

Турнирнинг финал босқичида Тошкент шаҳар имомларидан иборат “Минор” жамоаси ЎМИнинг “Ҳазрати Имом” жамоасини мағлуб этиб 1-ўринни, “Ҳазрати Имом” футболчилари эса 2-ўринни эгаллади.

Аввал айтилганидек, 3-ўрин учун ўйин “Бухорий авлодлари” ва “Мовароуннаҳр” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган ўйиннинг асосий вақти 18:18 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида институт аъзолари 4 марта дарвозани ишғол қилишган бўлса, нашриёт жамоаси 1 та гол уришга эришди. Ўйин натижаларига кўра, “Бухорий авлодлари” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди ва кубок, 3-даражали диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Турнир якунларига кўра турли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Институтимиз аъзолари Ахматқулов Элёржон “Энг яхши ҳужумчи” бўлган бўлса, Бухарбоев Ёқубжон эса “Энг яхши ярим ҳимоячи” деб тан олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги”га бағишланиб ўтказилаётган футбол мусобақасининг финал босқичида инститимизнинг “Бухорий авлодлари” жамоаси Тошкент вилояти имомларидан ташкил топган “Дўстлик” футболчиларини мағлуб этиб, иккинчи бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.

“Бухорий авлодлари” жамоаси аъзоси Т.Азимов

18080cookie-check“Бухорий авлодлари” яна фахрли ўринларда
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!