islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ – МИЛЛИЙ ҲУҚУҚНИНГ ЕТАКЧИ ТАРМОҒИ

Ҳар бир фуқороларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, имтиёзларию, бурчларини таъминловчи бош омил – қонун бу конституциядир. Мазкур қонун ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, унинг миллий хусусиятлари, анъаналаридан келиб чиқади. Қонунларни билмаслик икки томондан зиён.

Биринчидан, қонундан бехабар киши уни бузиши табиийдир.

Иккинчидан, баъзи кимсалар бошқаларнинг қонунни билмаслигидан ўз манфаати йўлида фойдаланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган ҳудуднинг қонунларини, ўз ҳуқуқ ва бурчларини, конституциявий ҳуқуқларини яхши билиши зарур.

Хўш конституциявий ҳуқуқ дегандат нимани тушуниш мумкун? Конституциявий ҳуқуқ миллий ҳуқуқ тизимида ҳуқуқнинг етакчи тармоғидир, негаки энг олий юридик кучга эга бўлган конституция унинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳуқуқий давлатда қонун якка ҳокимликка, зўравонликка, вазифасини суистемол қилишларига йўл бермайди, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қадр-қиммати, эркинлиги шаънини, ғурурини ҳимоя қилади, ижтимоий адолат таъминланишини ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатни демократик йўлдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатидир.

Республикамиз мустақил давлат бўлгач, «Социалистик давлат», «Умумхалқ давлати» деган тушунчалардан воз кечди ва жаҳондаги илғор ривожланган мамлакатлар тажрибасига асосан, ҳуқуқий давлат қуришнинг мақсад қилиб қўйди. Шу маънода, айтиш мумкинки, Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларида давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича жуда катта муваффақиятларга эришди. Чунки Истиқлолнинг дастлабки бир йили мобайнидаёқ давлатимизнинг асосий қонуни – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ишлаб чиқилди, кенг муҳокама этилди ва 1992 йилнинг 8 декабрида қабул қилинди. Унга мос равишда яна 500 дан ортиқ қонун қабул қилиниб, кучга кирди.

    Бу қомусий ҳужжатларимизнинг халқчилиги шундаки, унда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, эътиқодимиз, умуман миллий қадриятларимиз ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилгандир. Шунинг учун ҳам биз мустақиллик байроғини баланд кўтариб, истиқлолни мустаҳкамлаш учун бутун куч-ғайратимизни сафарбар этмоқдамиз. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг  Конституцияси, энг аввало Ватанимиз озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик берган ҳуррият тимсолидир. Унинг тарихий аҳамияти ва моҳияти шундан иборатки, унда республикамиз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги, қадриятлари, урф-одатлари, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ўз ифодасини топган. Сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Конституцияси жаҳон майдонида янги мустақил давлат — Ўзбекистонни намойиш қилиши қалбларимизга қувонч бағишламоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ўз йўлини Конституцияга асосланиб, республика манфаатлари, шарт-шароити ва хусусиятларига тўла мос келадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда.     Қомусимизда Ўзбекистон  фуқароси бўлган барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одатлари, миллий анъаналарини ҳурмат қилиш кафолатланган. Бу эса ана шу миллат ва элатлар ўртасидаги дўстлик ришталари  мустаҳкамлигига гаровдир. Ўзбекистонда яшовчи барча фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш каби олижаноб ғоялар ўз ифодасини топган. Маълумки, давлатнинг ишончи, обрў-эътибори кўрки унинг Конституциясидир. Демак, биз ҳам Конституциямиз туфайли ўз обрў-эътиборимизга эга бўлдик. Асосий қонунда БМТнинг устувор йўналишидаги ҳужжатлари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, халқаро ҳуқуқнинг меъёр ва тамойиллари ҳисобга олинган.

Конституциямиз, аввало, ўзида миллий хусусиятларимизни акс эттиради, иккинчидан, у жаҳон андозаларига мос келади. Кўриниб турибдики, Конституция у жиҳатдан ҳам, бу жиҳатдан ҳам бевосита шахсга – инсонга, демакки, унинг маънавиятига бориб боғланаверади.

Биз энг олий қадрият деганда нимани тушунамиз? Бу Консититуциямизда қонун тили билан аниқ ифодалаб, белгилаб қўйилган: «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиб, уларга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади» (13 модда).

Конституциямиз ҳар биримизнинг комилликка чексиз интилишимизни кафолатлайди. У давлатимиз ва халқимиз учун чинакам адолат мезонидир. Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек: “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир. Халқимиз истиқлол йилларида эришган бетимсол ютуқлар, тинч осойишта , тўкин ва фаравон ҳаётимиз, навқирон авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга этказиш-буларнинг барчаси негизида Конституциямиз турибди. Зеро, асосийa қонунимиз демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқлари устуворлигини, тинчлик-осойишталикни таъминлашдек улкан мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир.

Ҳар томонлама жаҳон андозаларига, халқаро меъёрлар, демократик тамойилларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси узоқ муддатли изланишлар, баҳс-мунозаралар, муҳокама ва таҳрирларнинг меваси ҳисобланади. Ўзбекистон Конституцияси жаҳондаги йирик сиёсатшунослар-экспертлар томонидан халқаро меъёрларга тўла жавоб берадиган мукаммал ҳужжат сифатида тан олинган. Халқ манфаатларини кафолатловчи Бош Қомусимиз бошқа янги мустақил давлатлар конституцияларидан тубдан фарқ қилиб, ўтиш давригагина мўлжалланмасдан, балки давлат ва жамият фаолиятининг барча йўналишларини белгилаб берувчи дастурий ҳужжат сифатида ҳам юксак эътиборга сазовордир.

Давлатимизнинг Асосий қонуни  Конституциямиз вақт синовларидан муваффақиятли ўтди. Ҳозирда у кундалик ҳаётимизнинг ривожланиши ва давлат қурилишида ижтимоий сиёсий ўзгаришларга асос солди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Асосий қомусимиз ҳатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида, чунки у ҳам инсон учун хизмат қилади.

ТИИ 2 «В» курс талабаси

Ниёзалиева Мунаввар

 

18150cookie-checkКОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ – МИЛЛИЙ ҲУҚУҚНИНГ ЕТАКЧИ ТАРМОҒИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: