islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Без рубрики

Category

Рамазон ойи туҳфаси

الحمد لله ربّ العالمين، و أفضل الصلاة و أتمّ التسليم على أشرف الأنبياء و المرسلين ، و على آله و أصحابه أجمعين، و من تبعهم بإحسان إلى يوم الدين. و بعد Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай дейди: ” (يأيها الذين ءآمنوا كتب عليكم الصيام كما كتب على الذين من قبلكم لعلكم تتقون “(البقرة:183 (Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз) Ҳадиси қудсийда шундай ривоят қилинади: (قال رسول الله صلّى الله عليه و سلّم: قال الله تعالى:“… الصيام لي و أنا أجزي به .” (رواه البخاري “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтидилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Рўза меникидир. Унинг мукофотини мен бераман”. (Имом Бухорий ривояти) Мусулмонларга Рамазон ойи рўзасининг фарз қилинишида бисёр ҳикматлар бордир. Аллоҳ таоло ўзининг бандаларига рўзани уларни фақат очлик билан имтиҳон қилиш учун фарз қилган эмас. Балки, у орқали бандаларига беҳисоб фазлу карамини тортиқ қилишни хоҳлади. Бу фазлу карамларнинг энг олийси – банданинг бу ойда тақвоси зиёда бўлишидир. Тақво эса ибодатнинг муддаосидир. Бир киши улуғ саҳоба Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан тақвонинг маъноси ҳақида сўради. Улуғ саҳобанинг жавоби унга савол тариқасида бўлди: “Умрингда бирор марта тиконли йўлдан юрганмисан?”. Шунда ҳалиги киши “ҳа” деб жавоб берди. Улуғ саҳоба яна сўради: “у йўлдан қандай ўтгансан?”. “Эски-туски кийимларимни ўзимга маҳкам ўраб олдим ва эҳтиёткорлик билан юрдим. Натижада, менга ҳеч нарса зиён етказмади”, деди ҳалиги киши. Ҳазрат Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу тақвони мана шу ҳолатга қиёслаб: “Бу, яъни хатарли йўлдан сақланишинг, айни тақвонинг таърифидир. Қайси банда ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида ўзини мана шундай ҳимоя қилса, у асло гуноҳу маъсиятга дучор бўлмайди”, деб жавоб берди. Демак, Рамазон ойи – мўминниг тақвоси зиёда бўладиган ойдир. Рўза –  бу, фақат емак ва ичмакдан тийилиш эмас. Балки, банда бутун вужуди билан тийилиши – рўза ҳолатида бўлишидир. Мисол учун, кўзлари билан уларни номаҳрам назардан тийиш орқали рўза тутади. Тиллари билан уларни ёлғон, ғийбат ва шу каби иллатлардан тийиш орқали рўза тутади. Хуллас, мусулмон киши Рамазон ойида бутунлай рўза ҳолатида бўлиши лозимдир. Аллоҳ таоло кириб келаётган муборак Рамазони шариф ойини барчамизга муборак қилсин. Бу ойни ғанимат билиб, тақвомиз зиёда бўлишини Ўзи насиб айласин. Омин! (“Why Fasting is prescribed ” номли маърузадан. Муаллиф: Шайх Зулфиқор Аҳмад Нашқбанди ҳафизаҳуллоҳ. Инглиз тилидан: Халилуллоҳ Юсуф таржимаси)   121

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ – МИЛЛИЙ ҲУҚУҚНИНГ ЕТАКЧИ ТАРМОҒИ

Ҳар бир фуқороларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, имтиёзларию, бурчларини таъминловчи бош омил – қонун бу конституциядир. Мазкур қонун ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, унинг миллий хусусиятлари, анъаналаридан келиб чиқади. Қонунларни билмаслик икки томондан зиён. Биринчидан, қонундан бехабар киши уни бузиши табиийдир. Иккинчидан, баъзи кимсалар бошқаларнинг қонунни билмаслигидан ўз манфаати йўлида фойдаланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган ҳудуднинг қонунларини, ўз ҳуқуқ ва бурчларини, конституциявий ҳуқуқларини яхши билиши зарур. Хўш конституциявий ҳуқуқ дегандат нимани тушуниш мумкун? Конституциявий ҳуқуқ миллий ҳуқуқ тизимида ҳуқуқнинг етакчи тармоғидир, негаки энг олий юридик кучга эга бўлган конституция унинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳуқуқий давлатда қонун якка ҳокимликка, зўравонликка, вазифасини суистемол қилишларига йўл бермайди, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қадр-қиммати, эркинлиги шаънини, ғурурини ҳимоя қилади, ижтимоий адолат таъминланишини ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатни демократик йўлдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатидир. Республикамиз мустақил давлат бўлгач, «Социалистик давлат», «Умумхалқ давлати» деган тушунчалардан воз кечди ва жаҳондаги илғор ривожланган мамлакатлар тажрибасига асосан, ҳуқуқий давлат қуришнинг мақсад қилиб қўйди. Шу маънода, айтиш мумкинки, Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларида давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича жуда катта муваффақиятларга эришди. Чунки Истиқлолнинг дастлабки бир йили мобайнидаёқ давлатимизнинг асосий қонуни – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ишлаб чиқилди, кенг муҳокама этилди ва 1992 йилнинг 8 декабрида қабул қилинди. Унга мос равишда яна 500 дан ортиқ қонун қабул қилиниб, кучга кирди.     Бу қомусий ҳужжатларимизнинг халқчилиги шундаки, унда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, эътиқодимиз, умуман миллий қадриятларимиз ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилгандир. Шунинг учун ҳам биз мустақиллик байроғини баланд кўтариб, истиқлолни мустаҳкамлаш учун бутун куч-ғайратимизни сафарбар этмоқдамиз. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг  Конституцияси, энг аввало Ватанимиз озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик берган ҳуррият тимсолидир. Унинг тарихий аҳамияти ва моҳияти шундан иборатки, унда республикамиз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги, қадриятлари, урф-одатлари, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ўз ифодасини топган. Сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Конституцияси жаҳон майдонида янги мустақил давлат — Ўзбекистонни намойиш қилиши қалбларимизга қувонч бағишламоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ўз йўлини Конституцияга асосланиб, республика манфаатлари, шарт-шароити ва хусусиятларига тўла мос келадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда.     Қомусимизда Ўзбекистон  фуқароси бўлган барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одатлари, миллий анъаналарини ҳурмат қилиш кафолатланган. Бу эса ана шу миллат ва элатлар ўртасидаги дўстлик ришталари  мустаҳкамлигига гаровдир. Ўзбекистонда яшовчи барча фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш каби олижаноб ғоялар ўз ифодасини топган. Маълумки, давлатнинг ишончи, обрў-эътибори кўрки унинг Конституциясидир. Демак, биз ҳам Конституциямиз туфайли ўз обрў-эътиборимизга эга бўлдик. Асосий қонунда БМТнинг устувор йўналишидаги ҳужжатлари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, халқаро ҳуқуқнинг меъёр ва тамойиллари ҳисобга олинган. Конституциямиз, аввало, ўзида миллий хусусиятларимизни акс эттиради, иккинчидан, у жаҳон андозаларига мос келади. Кўриниб турибдики, Конституция у жиҳатдан ҳам, бу жиҳатдан ҳам бевосита шахсга – инсонга, демакки, унинг маънавиятига бориб боғланаверади. Биз энг олий қадрият деганда нимани тушунамиз? Бу Консититуциямизда қонун тили билан аниқ ифодалаб, белгилаб қўйилган: «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиб, уларга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади» (13 модда). Конституциямиз ҳар биримизнинг комилликка чексиз интилишимизни кафолатлайди. У давлатимиз ва халқимиз учун чинакам адолат мезонидир. Президентимиз Ислом Каримов...

Allohning zikri-la orom ol, qalbim

Dunyoning dardlar tugamas ekan, Ibodat lazzatin qalbga sol, Robbim. Olamning havasi bari o’tkinchi, Allohning zikri-la orom ol, qalbim. Aslida tashvishning ketar yo’li – shu, Qur’ondir har qanday dardning davosi. Qur’onni tashlasang boshlanur g’amlar Qur’on boshlangan on tashvish adosi. Ey ko’nglim, tashna bo’l zikrga mudom, Amal daftaringni beza har zamon. Umringning eng go’zal damlari bo’lar, Ko’zlaring Qur’onda bo’lgan har bir on. Boboravshan qori Rasulov 233