islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Қурбонов Шукруллоҳ, Усмонов Мухтор ва Эргашев Ҳасанбойлар Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда.

2017 йилнинг 12 декабрь куни “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди.

12 декабрь куни 1-жуфтликда Қурбонов Шукуруллоҳ 3-курсларга ўтган тафсир фанидан дарс ўтди. Қурбонов Шукуруллоҳ тафсир фанидан 3-курс талабаларига “Тафсирул Жалолайн” китоби асосида  “Талоқ сураси” номли янги мавзуни талабаларга шарҳлаб берди. Гуруҳдаги барча талабларни дарсга фаол иштирок этиши таъминлади.

Эргашев Ҳасанбой 2-жуфтликда 2-курс талабаларига араб тили фанидан дарсга кирди. “Мукаббар ва мусағғар исмлар” мавзусини “Дурусун наҳв” асосида  талабаларга тушунтириб берди.

Усмонов Мухторжон 3-жуфтликда 4-курс талабаларига ҳадис фанидан дарсга кирди. “Ейиш мумкин бўлаган ҳайвонлар” номли янги мавзуни тушунтириб берди. Дарсни “Ал-аҳодисун набавийял мухтора” китобидан ўтди.

Мазкур талабалар ҳам мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бердилар. Мадраса миқёсида ўтказилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Тадбирларда иштирок этган амалиётчиларимиз бугунги кунда ёшларнинг вазифалари, Ватанга муҳаббат каби тушунчаларнинг аҳамияти хусусида чиқишлар қилдилар.

Умуман олганда мазкур уч нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Саййид Муҳйиддин Махдум” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди.

ТИИ “Диний фанлар” кафедраси мудири

Соатмурод Примов

18890cookie-checkАндижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: