Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Тожиддинов Нуруллоҳ, Жалолов Бобур, Ахроров Саидахрор ва Жўраев Далер Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиётнинг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқдалар.
2017 йилнинг 15-16- декабрь кунлари “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди.
16 декабрь куни 1-жуфтликда Тожиддинов Нуруллоҳ 1-курсларга фиқҳ фанидан дарс ўтди. Дарсда гуруҳдаги барча талаблар фаол иштирок этишди.
Жалолов Бобур 1-жуфтликда 1-курс талабаларига Араб тили (сарф) фанидан дарсга кирди ва мавзуни талабаларга тушунтириб берди.
Мазкур талабалар ҳам мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бермоқдалар. Шунингдек ТИИ “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир билим юртининг аълочи талабаларига ТИИдан келтирилган эсдалик совғаларини топширди.
Умуман олганда мазкур тўрт нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Хожа Бухорий” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчилари барчаси ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.
ТИИ “Диний фанлар” кафедраси
ўқитувчиси Б. Аъзамов