islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Январ ойидан ўқувчи ва талабалар имтиёзли транспорт картасини бепул олиши мумкин

2021 йил 1 январдан бошлаб “АТТО” оператори томонидан тақдим этиладиган имтиёзли (талаба, ижтимоий, ўқувчи) транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги 70 та ойлик йўл чипталари сотиш шаҳобчасидан керакли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда бепул олиш мумкин. Бунда фақатгина тариф учун тўловни амалга ошириш лозим бўлади.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизматининг маълумотларига кўра, электрон ойлик йўл чипталари йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида январ ойи учун автоматик тарзда 30 кунлик тариф билан тақдим этилади.

206680cookie-checkЯнвар ойидан ўқувчи ва талабалар имтиёзли транспорт картасини бепул олиши мумкин

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: