islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида қишки малака ошириш ўқув курслари ниҳоясига етди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти талабалар учун қишки таътил даври тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 11 январгача этиб белгилан эди.

Шу муносабат билан таътил даврида Тошкент ислом институти педагог-ўқитувчилар учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 28 декабридан бошлаб, Ўқув-услубий бўлим томонидан ташкил этилган Тошкент ислом институтида таълимни “Кредит-модуль тизимига ўтказиш, ўқув жараёнини рақамлаштириш ҳамда илмий салоҳиятни ошириш масалалари”га бағишланган 10 кунлик малака ошириш ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Малака ошириш курсларида режага мувофиқ муҳим мавзуларга бағишланган дарслар ўтилди. Мавзулар билан танишинг:

“Тошкент ислом институти олдида турган долзарб масалалар, ечимлар ва истиқбол режалар” – У.Ғафуров, ТИИ ректори, “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси:

“Диний таълим муассасаларида кредит-модуль тизими учун яратилган Algorismus электрон платформа моҳияти ва ундан тўғри фойдаланиш тартиби” – Д.Носиров, “Тиллар” кафедраси мудири:

“Диний таълим муассасаларида жорий этилаётган портфолио тизими ва ундан фойдаланиш тартиби” – Б.Рустамов,    Дин ишлар бўйича қўмитанинг ”Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш” бўлими бошлиғи:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси:

“Илмий тадқиқотлар олиб боришда халқаро стандартлар” – Н.Жўрақўзиев, Ўзбек тили ва адабиёти университети илмий бўлим бошлиғи:

“Олий диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари олдида турган долзарб вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари” – Ҳ.Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари:

“Мутахассислиги чет тили бўлмаган ОТМ талабаларига хорижий тилларни ўқитишдаги янги педагогик технологиялар” (ZOOM дастури орқали) – Ф. Ерназаров, Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази катта ўқитувчиси:

“Коррупцияни белгиловчи омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари” – Б.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси қошидаги Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор:

“Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчиларининг қўшимча қобилиятини аниқлаш мақсадида IQ тест ўтказилди” – Х.Алимов,   Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, педагогика фанлари номзоди:

“Кредит-модуль тизимига ўтишнинг амалий жиҳатлари” – А.Жуманов, Тошкент Халқаро Вестминстер университети профессори:

“Применение игровых технологий на занятиях по изучению неродного языка” (ZOOM дастури орқали) – Л.Фёдорова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Чет тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси:

“Замонавий интерфаол методлар – таълим тараққиётининг муҳим омили” ҳамда “Педагогик технология, педагогик инноватика ва педагогик маҳорат” – Р.Ишмуҳамедов, Республика халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессори:

“Дунёдаги сиёсий вазият, араб ва мусулмон мамлакатларидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат” – М.Муҳаммадсиддиқов, ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси:

“Дин ва давлат муносабатлари” – У.Ғафуров, ТИИ ректори, “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси:

Маълумот учун, 2020-2021 ўқув йилида ТИИнинг “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ҳадис ва ислом тарихи”, “Таҳфизул Қуръон”, “Тиллар” ва “Ижтимоий фанлар” кафедраларида 2 та профессор, 74 та магистр, 7 та доцент, 17 та бакалавр даражасидаги ўқитувчилар фаолият юритмоқда. 

Мавзуга доир: Мударрисларимиз фан доктори илмий даражасига эга бўлишади

Олий маъҳадда талабалар билан қишки таътил олдидан қатор учрашувлар ўтказилди

Олий таълимда кредит-модуль шакли: янги ўқув йилида талабаларни нималар кутмоқда?

***

Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходимларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси бор.  Таълимнинг турли босқичларида фаолият юритган ҳаётий тажрибага эга педагог Абдусаттор Арипов Тиллар кафедрасида рус тили фанидан талабаларга сабоқ беради. Ректор У.Ғафуров, А.Ариповнинг ўқув ва ташкилиш ишлардаги ёшларга хос шижоати, қатъий меҳнат интизосига эга намунали ходим сифатида қадрланишини таъкидлади. 60 ёшни қаршилаётган домлага касбий ва оилавий ютуқ-барака тилаб, малака ошириш курслари якунида ташаккурнома ҳамда эсдалик совға топширилди.

Малака ошириш курслари якунлари бўйича институт ректори У.Ғафуров ва проректор У.Ходжаев маълумот берди ва иштирокчи ўқитувчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўқув курсларининг якуни ва таътилдан сўнг бошланажак анъанавий таълим жараёнларининг хайрли келиши ҳамда турли ёмонлик ва балолардан инсониятни асраши учун Аллоҳ таолога дуо қилинди.

 ТИИ Матбуот хизмати

208630cookie-checkТошкент ислом институтида қишки малака ошириш ўқув курслари ниҳоясига етди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: