islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Мотуридий ворислари тақдирланди

“Март ойи – ақоид фани ойлиги” муносабати билан институт талабалари ўртасида ақоид фанидан “Тўғри эътиқод нажот гаровидир!” шиори остида ўтказилган ақоид фанига оид долзарб мавзуларда мақола ёзиш танлови ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Унга кўра, 406-гуруҳ талабаси Қамбаров Иқболжон “Аллоҳни осмонда десак нима бўлади?” номли мақоласи билан 95 балл тўплаб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлгани учун I-даражали диплом билан, 101-гуруҳ гуруҳ талабаси Ҳасанов Ҳусниддин 80 балл тўплаб, мусобақада иккинчи ўрин соҳиби бўлгани учун II-даражали диплом билан ҳамда 201-гуруҳ талабаси Ҳамидов Абдулбосит “Имом Мотуридийнинг манҳажлари” номли мақоласи билан 75 балл тўплаб, мусобақада учинчи ўрин соҳиби бўлгани учун III-даражали диплом билан тақдирланади. Ғолибларга “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов эсдалик совғаларни топширдилар.

Шунингдек, фан ойлиги муносабати билан ақоид фанидан институтнинг барча талабалари ўртасида “Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида ақоид фанига оид мўътабар матнларни ёддан айтиб бериш танлови ғолиблари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Унга кўра, 95 балл тўплаб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлгани учун 102-гуруҳ талабаси Ғофуржонов Аҳмадуллоҳ I-даражали диплом билан 205-гуруҳ талабаси Абдупаттаев Муҳаммадамин II-даражали диплом билан, 85 балл тўплаб, мусобақанинг учинчи ўрин соҳиби бўлгани учун 302-гуруҳ талабаси Усмонов Абдусамад III-даражали диплом билан тақдирланади.

Ғолибларга олим Адигамов Рамил ҳазрат эсдалик совғаларини топширдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

223550cookie-checkИмом Мотуридий ворислари тақдирланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: