islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий Маъҳаднинг 132 нафар битирувчилари ишга тақсимот қилинди

Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи С.Шерхонов ва бўлим ходими А.Дусматов иштирокида кундузги таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда ТИИ ректори У.Ғафуров ва проректор У.Ходжаев ҳам иштирок этиб, диний соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди ҳамда битирувчилар иш тақсимоти лойиҳаси билан таништирилди.

Маълумот учун, мазкур 2020-2021 ўқув йилида институтни кундузги таълим йўналиши бўйича 100 нафар йигитлар ва 32 нафар аёл-қизлар битирмоқда.

Уларга, юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи вазифаларида ишлаш учун йўлланма берилади.

Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин.

Халқнинг диний эҳтиёжларини қондиришда масжидлар ҳамда диний ходимларнинг хизмати катта ўрин тутади. Масжид имом ва ноиблари жамоатга намозларни адо қилиб бериши билан бирга кундалик масалаларда мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиши, уларнинг дардига қулоқ солиб, қийнаётган муаммоларига ечим топиш орқали ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этадилар. Шунинг учун бўлажак имом-хатиб вазифасида ишловчи талабаларнинг илмий савияси, дунёқараши ва шахсий сифатлари талаб даражасида бўлиши лозим.

Масжид меҳроби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос экан, У зотга муносиб бўладиган диний соҳа ходимларини тайёрлаш асосий вазифа ҳисобланади.

ТИИ Матбуот хизмати

226650cookie-checkОлий Маъҳаднинг 132 нафар битирувчилари ишга тақсимот қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: