islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фарзанд тарбияси борасида онанинг аҳамияти

Аллоҳ таоло Луқмон сурасида:”Онаси уни заифлик устида заифлик билан кўтарди”, дея марҳамат айлаган. Она фарзандни қийналиб дунёга келтиради, уни чақалоқлигидан бошлаб парвариш этади, бу эса катта сабр, куч, матонатни талаб қилади. Оналик-Аллоҳ таолонинг берган илоҳий неъматдир.
Оиша р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в айтадилар: “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”.
Чунки фарзанд ҳоҳ ўғил бўлсин ҳоҳ қиз уни Исломда тарбия қиладиган, Аллоҳни танитадиган онаси бўлишини ҳоҳлайди.Солиҳа аёл фарзандига таълим беради,унинг соғлиги ҳақида қайғуради,бу дунёдан кўра охиратга муҳаббатли қилиб тарбия қилади,Аллоҳ ва унинг Расулини севадиган қилиб тарбиялайди ва буларда жуда кўп ҳайр борлигини билади.Шунинг учун Набий с.а.в айтганлар:” Бу дунё матоҳдир,унинг энг яхши матоҳи –солиҳа аёлдир”деб айтганлар.
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в: “Аёл кишига 4 нарсаси: моли, насаби, ҳусни,дини учун уйланинг, динини ихтиёр қилинг, чунки у фарзандларингизни тарбия қилади.
Ҳадисдан қасд қилинган аёл бу-солиҳа аёлдир. Солиҳа аёл ҳомиладор бўлса, луқмасига эътиборли бўлиб харомдан пархез қилади, келажакда фарзандида яхши натижани умид қилади. Олимларнинг айтишича болада биринчи бўлиб қулоқ – эшитиш органи ривожланади.Солиҳа аёл ҳомиладорлик пайтида Қуърони Каримни кўп эшитадиган бўлади, табиийки бола ҳам уни эшитади ва зеҳнига Қуръон ёзилиб боради.Бежизга Миср аёллари ҳомиладор бўлиши билан қиладиган иши фақат – Қуръон тиловати бўлмайди, шунинг учун ҳам мактабга қадар Мисрдаги болалар қори бўлиб бўлишади. Ўтган асрларнинг забардаст олимларининг деярли барчаси ҳам 7 ёшига қадар Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган, Қуръон жойланган қалб ва зеҳндан битмас туганмас илм нурлари тарқалганлиги Қуръоннинг барокатидан десак бўлади. Катта-катта олиму уламолар,имом-ҳатиблар ва катта натижаларга эришган инсонларнинг барчаси оналарининг қўлида кичкина чақалоқ бўлган.
Бунга далил ўлароқ “3 ёшдан кейин кеч” китобида ёзилишича: бола мийясининг 50%и 6 ойлигига қадар ривожланиб бўлар экан.Агар шу даврида унинг асосий эшитган нарсаси Қуръон бўлса,унда Қуръонга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади.Зеро Аллоҳ таоло:”Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олмасми?” дея марҳамат қилган.
Фарзанд дунёга келди. Оналикнинг аввалги 2 йилида ўзига яраша қийинчиликлари бор: боланинг қорни очганда тўйдириш, cанқаганда қониқтириш, кечалари бедор бўлиш ва бунинг учун она рози бўлади. Гўдак шу даврда онасини ҳидидан танийди,кейинчалик эса овозидан танийди. Онанинг луғати боланинг 1-луғати бўлади. Боланинг 1-ёшигача онасидан эътибор ва бирга бўлишни ҳоҳлайди. Бола 6 ойлигидан бошлаб атрофдагилар билан ижтимоий алоқага кириша бошлайди. Бизга маълум бўладики,бола тарбиясида онанинг ўрни аҳамиятлидир. Бу ерда болада онасига нисбатан туғма эҳтиёж бор экан бу фурсат онанинг боласига тўғри ўсишини белгилаб беради. Отанинг йўқлигидан кўра онанинг йўқлиги фарзандга аҳамиятли,чунки она мулоҳазали бўлиб,отанинг ўррнини босиб бера олади.
Энди савол туғилади: Боғча, мураббий, ходима онанинг ўрнини босмайдими, болани у га ташлаб ишга борса бўладику?
Жавоб очиқ-ойдин: Она билан фарзанд ўртасида узвий боғлиқлик бор,чунки бола онанинг бир бўлаги ҳисобланади.Шунинг учун она болаларининг қалбига энг яқин инсон бўладилар. Узвий боғлиғликка кўра она боласига эътибор ва меҳр кўрсатади. Энг қизиғи мураббий ёки ҳодим каби вазифам дея эмас,меҳр-муҳаббат билан бажаради. Шунинг учун она фарзандини тарбия қилаётганида лаззат ва саодатни топади.Мураббий ёки ҳодимда эса малолланиш, толиқиш бўлиб, вазифасини адо этаётган пайтда норозилик ҳисси бўлади. Гўдак онасининг меҳри, муҳаббатини юзидан кўриб ҳис қилганидек,малолланиш ва норозиликни ҳам ҳис қилади. Унда ёзилишича Кесес Карл айтадики: “Ҳозирги кунда жамиятнинг қўл ураётган ҳатоси-бу оила мактабини боғчаларга алмаштиришдир, оналар фарзандларини боғчаларга топшириб қўйишларидир”.
Солиҳа она уни имкони қадар таҳорат билан эмизади, бунда эса ҳикматлар кўп,унда зоҳирий ва ботиний поклик бор. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг бундай улуғ инсон бўлишларини боиси нимада деб оналаридан сўралганида, оналари имкон қадар таҳорат билан Қуръон тиловати билан эмизганларини айтганлар. Демак бир инсон ўзидан – ўзи қори,олим бўлиб қолмайди, унинг ёшлигидан унга ислом уруғи ташланса ва унга парвариш берилса келажакда мева беради инша Аллоҳ.
Абул Ҳасан Надавий р.а замонамизнинг забардаст олимларидан бири эди. У зот жуда кўп китоблар ёзиб кетдилар, улардан бири “Мусулмонлар таназзулга учраб,дунё нима зиён кўрди” китоби 50 миллион дона чоп этилган, дунёнинг жуда кўп тилларига таржима қилинган. Яҳудийлар бу китоб борасида: “Агар бирор китобни чоп этмаслик мумкин бўлганида шу китобни чоп этмаган бўлардик” деган эканлар. У кишининг мақбулиятларини биргина ўлимларидан ҳам билсак бўлади. У киши Рамазон ойида,рамазоннинг 30-куни, жума куни намоздан кейин: “Қани эди қавмим Роббим мени мағфират қилганини ва мени мукаррам зотлардан қилганини билса эди “оятини тиловат қилиб вафот этган эканлар. У зотнинг жанозасини Макка, Мадина, Миср, Ҳиндистон мамлакатларида жами 3,5 миллион одам жанозаларини ўқиган экан,мақбулиятни қаранг!!!

Энди бунинг сабаби , сири нимада деб оналаридан сўралганида оналари у зотнинг ёшлигида ҳаммадан ажралиб турадиган бола бўлмаганини айтганлар. Лекин оналари ҳар куни фарзандларининг ҳаққига 2 ракат намоз ўқир эканлар ва ушбу дуони қилар эканлар: “Роббим фарзандимни ёмон ҳолатга, ёмон гумонга тушадиган ҳолатга, нотўғри иш тутадиган ўринга солмагин.Фарзандимга шундай бир дин ва халқ хизматини насб қилгингки мисли кўрилмаган бўлсин”. Ҳар куни узлюксиз намоз ва ушбу дуо бўлган экан. Ўғилларига эса доимо шу дуони ўқиб юришликни уқтирган эканлар: “Аллоҳим менга солиҳ бандаларингга берадиган неъматларингдан энг афзалини бергин”. Бундан маълум бўладики она олима бўлган ва асосий ишни она қилиб бўлган ва фарзанди Аллоҳнинг фазли билан шу даражаларга эришган. Бундан келиб чиқадиган хулоса: Онанинг боласига қилган дуосида ва дуоси қабул бўладиган она бўлишида ҳикматлар тўла экан.
Солиҳа аёл фарзанди тили чиққанидан сўнг,унга биринчи ўргатган калимаси: “Аллоҳ” бўлади, “Ла илаҳа илла Аллоҳ” бўлади.
Солиҳа аёл фарзандини аяб намоздан қолдирмайди,балки унинг охиратини ўйлаб, ибодатга ўргатади. Мисол учун хирург беморларини жонлари оғришини билиб туриб операция қилади.Бу билан уларга яхшилик истайди. Худди шунингдек солиҳа она ҳам фарзандини дўзах оловидан асраш учун уларни ибодатга ўргатади.
Фарзандларининг гўзал тарбияли, чиройли ахлоқли бўлишларида ота-онанинг дуолари беқиёсдир. Аллоҳ таоло ҳар бир ишда ундан ёрдам сўрашимизни яхши кўради. Бундан ташқари ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажобдир. Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в: “Уч кишининг дуоси қабулдир:отанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси,мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси” деганлар (Оилада фарзанд тарбияси китобидан).

Арипджанова Муҳсина,
ТИИ 4-курс талабаси

226631cookie-checkФарзанд тарбияси борасида онанинг аҳамияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: