islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Шайх Саййид Аҳмад Палонпурий

Шайх Саййид Аҳмад ибн Юсуф ибн Али Палонпурий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий1360 йил, мелодий 1940 йилда Ҳиндистоннинг Калярий қишлоғида туғилганлар. Калярий қишлоғи Бонскуни вилоятида жойлашган.

Таълимлари: Шайх Палонпурий раҳматуллоҳу алайҳи беш ёшида Калярий қишлоғидаги мактабда Қуръон Каримдан таълим олганлар.

Мактабдаги устозлари: Мавлоно Довуд Чудихрий, Мавлоно Ҳабибуллоҳ Чудихрий ва Мавлоно Иброҳим Жункитий.

У киши Чапийдаги “Иккинчи Дорул Улум”да олти ой бошланғич форс тилини ўқиб, кейинчалик ота ватанига қайтиб форс тилини тўлиқ ўрганди. Палонпурга келиб Мавлоно Муҳаммад Назир Миён мадрасасида ибтидоий араб тилидан сабоқ олди. Сўнг, Мавлоно Муфтий Акбар Соҳиб ва Мавлоно Муфтий Ҳошим Бухорийдан араб тилини муккамалашитириб, “Дорул улум”га ўтиб дарс қила бошлади. У ерда Ҳазрат Аллома Сиддиқ Муҳаммад Содиқ Жимавий, Мавлоно Муҳаммад Жолун Соҳиб, Ҳазрат Муҳаммад Яҳё Саҳаланпурий, Мавлоно Муфтий Абдулазиз Соҳиби Рай Саҳаланпурий, Мавлоно Виқор Алий Соҳиб Бажурунийлардан наҳв, мантиқ, фалсафа ва бошқа  фанларни ўзлаштирди.

Ҳижрий 1380 йил, мелодий 1961 йилда Девбанд даги “Дорул улум” ислом университетига имтихон асосида қабул қилиниб, у ерда “Ҳидоя”, “Тафсирул Жалолайин” , Фавзул Кабийр”, “Тасриҳ”, “Шарҳ Чуғминий”, “Рисолайи Фатҳия”, “Шамсия”, “Илму Ҳайъат”, “Мишкотул Масобиҳ”, “Тафсирул Байзовий”, Девбандда “Давраи Шариф”даги ҳамма китобларни ўқиб чиқди. Ҳадис ва фиқҳ илмга оид барча фанларни чуқур ўрганди. Ҳижрий 1382 йил, мелодий 1962 йилда у зот биринчи даражали диплом билан битирдилар. Сўнгра, Фатво бўлимига ҳужжат топширдилар.       У ерда фатво бўлимига қарашли махсус дарсликлардан иборат бўлган тақрирларга суяниб масалаларни чиқариш, мурожаат этувчиларга жавоб бериш илмларини ўргандилар.

Фатво бўлими катталарнинг қўл остида фатво бериш илмини икки йил (ҳижрий 1382-1384, милодий 1963-1964)  давомида мукаммал даражада ўргандилар.

Ҳазрат Мавлоно Билёвий айтадилар: Ҳазрат Мавлоно Палонпурий тўққиз йил ўқиб яхши тақрир қиладиган муддарисга айландилар. Мавлоно Саййид Аҳмад ҳазратлари “Шайхул ҳадис” ва “Садрул Мударрисийн” мақомини олиб, Шайхул ҳадис Мавлоно Носир Аҳмадон Соҳиб касал бўлиб, дарс беришни тўхтатгандан сўнг ўн еттинчи Рабиул аввал  чоршанба куни “Саҳиҳул Бухорий”нинг биринчи жильдидан талабаларга дарс бериб бошлаганлар. Уч йил ушбу китобдан дарс берганлар, сўнгра “Садрул Мударрисийн” лавозимга тайинланган. У лавозимда то умирининг охирларигача иш юритганлар.

Устозлари: Ҳазрат Мавлоно Саид Ахтар Девбандий, Ҳазрат Мавлоно Башир Аҳмад Баланшарий, Ҳазрат Мавлоно Носир Аҳмадхон Соҳиб Баланшарий, Ҳазрат Мавлоно Саид Ҳасан Баланшарий, Ҳазрат Мавлоно Абдулжалил Киранавий.

Тасаввуфдаги устозлари: Шайхул ҳадис Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Закариё, Мавлоно АбдулҚодир, Ҳазрат Мавлоно Муфтий Ҳусайн Соҳиб Мазоҳирий Девбандий.

Дарс берган китоблари: “Саҳиҳул Муслим”, “Ҳидоя ” (муккамал), “Сулламул улум” , “Ҳидояйи Садия”, “Тафсирул Жалолайин” , “Фавзул Кабир”, “Мулло Ҳасан”, “Шарҳи Ақоиди Жалолий”, “Мисомира” , “Девони Мутанабий”, “Мийбазий”, “Тавсирул Байзовий”, “Мишкотул Масобиҳ”, “Нухбатул фикр”, “Ҳисомий”, “Сабиий Муаллақа”, “Муваттойи Молик”, “Девони Ҳимосат”, “Тафсирул Мазҳарий”, “Сирожой”, “Насоий”, “Тафсирул мадорил”, “Муаттойи Муҳҳамад”, “Сунани Термизий”, “Сунани Абу Давуд”, “Саҳиҳул Бухорой”, “Саҳиҳу Муслим”, “Муқаддим ибн Салоҳ”,  “Мунозару Рашидия”, “Ибни Можжа”, “Таҳовий”, “Ҳужжатуллоҳи Балиға”.

Дарс бериш билан биргаликда Фатво бўлимида фатво айтиб турганлар .

Ҳажлари: Саккиз марта Маккани зиёрат қилган. Тўрт мартта ҳаж ва тўрт марта умра қилганлар. Бир умрада эллик марта умра қилганлар. Бу зиёратта аҳл оиласи бирга бўлган.

Борган Давлатлари: Бангладеш , Покистон, Африка , Америка, Канада, Биритания, Туркия, Қатар, Қувайт, Баҳрайин, Бирлашган Араб Амирлиги, Фижи, Ўзбекистон.

Вафотлар:  Ҳижрий 1441 йил Рамозоннинг йигирма бешинчи куни, мелодий  2020 йил 19 май сешанба тонгида Мунбай касалхоналаридан бирида омонатларини топширдилар.

4-курс талабаси Раҳматуллаев Оятуллоҳ

228310cookie-checkШайх Саййид Аҳмад Палонпурий
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!