islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайхулислом Оллоҳшукур ПОШОЗОДА: Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳаёти ва хизмати билан Муқаддас Китобимизга содиқ бўлганлар орасидадир

Бисмиллаҳир-роҳмонир-роҳим!

Ўзбекистан мусулмонлари идораси раиси, Ислом оламининг таниқли дин арбоби, илм-маърифат эгаси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти Озарбайжон ва бутун Кавказ мусулмонларини чуқур қайғуга солди.

Усмонхон Хўжа билан мени кўп йиллик дўстлик ва қардошлик ришталари ўзаро боғлаб турар эди. У, Озарбайжоннинг дўсти, мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар тарафдори сифатида халқимиз томонидан тан олинган ва чуқур қадрланадиган шахслардан бири эди.

Биз Озарбайжон ва Ўзбекистонда, шунингдек, турли хорижий давлатларда бўлиб ўтган конференциялар ва расмий тадбирларда бирга катнашдик ва Усмонхон Алимовнинг миллий-маънавий қадриятлар ва тарихий алоқаларимизнинг ҳимоя қилинишига қўллаб-қувватлаганларига гувоҳ бўлган эдик. Хусусан, Ислом маърифатчилиги даъватини қўллаб- кувватлаган ташкилотлар орасида Ўзбекистан мусулмонлари идораси ва унинг раиси, азиз биродарим, муфтий Усмонхон Алимовнинг алоҳида ўрни бор эди.

Ишончим комилки, муфтий Усмонхон Алимов хотираси исломшунос олим, Озарбайжоннинг дўсти ва маънавий бирлигимизнинг фидойи хизматчиси сифатида бизнинг хотирамизда абадий қолади.

Азиз биродарим, марҳум Усмонхон Хўжа билан бошлаган халқларимиз ва диний муассасаларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларимиз бундан буён ҳам мустаҳкамланиб, ҳамкорлик доим самарали бўлишига ишонаман.

Усмонхон Алимовнинг вафоти ислом олами учун оғир йукотишдир, лекин бу Оллоҳ таолонинг тақдир изнидир. Бизнинг тасаллимиз шундаки, у ҳаёти ва хизмати билан, Муқаддас Китобимизнинг улуғвор каломига содиқ бўлганлар орасидандир, инша Аллох. Куръони Каримда бундай дейилади: “Айтинг: Менинг намозим, ибодатим, ҳаётим ва вафотим оламнинг Роббиси Аллоҳ учундир!” (Анъом сураси, 162-оят).

Ушбу қайғули кунларда мен Кавказ ва Озарбайжон мусулмонлари номидан қардош ўзбек халқига, хусусан, Ўзбекистон давлати раҳбариятига чуқур ҳамдардлик билдириб, азиз дўстимни раҳм дуолари билан ёдга олиб, марҳумнинг оиласига ва қадрдонларига сабр-тоқат тилайман. Оллоҳ раҳматига олган бўлиб, жойлари жаннатдан, руҳи шод бўлсин! Омин!

Вас-салламу алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

242880cookie-checkШайхулислом Оллоҳшукур ПОШОЗОДА: Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳаёти ва хизмати билан Муқаддас Китобимизга содиқ бўлганлар орасидадир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: