islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Махфий, аммо ниҳоятда ҳайратомуз 11 маълумот

1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ – парда борки, уни фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва у одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар… Эй Роббим! Хотимамизни
гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди. Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди. Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади…

5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз қизаришининг сабаби — тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши —томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7) Инсон зим – зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир. Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиш ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма-бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда
бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради).
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади…

11) Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади. Агар бу хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади…

Ҳамиша Субҳаналлоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок), Алхамдулиллаҳ» деб айтинг.

Интернетдан олинди

245101cookie-checkМахфий, аммо ниҳоятда ҳайратомуз 11 маълумот

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: