islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом иқтисодий тизимининг асосларидан бири – рибодан холи иқтисод

Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Бердиёров 4-курс талабаларига “Ислом иқтисодиёти ва банк иши” фанидан “Ислом иқтисодий тизимининг таркибий тузилиши” мавзусида очиқ дарс ўтди.

Очиқ дарсда кафедра мудири О.Тангиров, ўқитувчилар Б.Аъзамов, С.Арипов, С.Аҳмедов иштирок этиб, дарсни таҳлил қилдилар.

Ислом иқтисодий тизимининг асосий тамойиллари қуйидагилардир:

  • Хусусий мулкка эгалик
  • Ҳалол рақобат
  • Очиқ бозор иқтисоди
  • Бойликларни адолатли тақсимлаш
  • Ижтимоий мажбуриятлар
  • Закот
  • Мерос
  • Рибодан холи иқтисод

Мусулмон туризми соҳаси “Ҳалол туризм” тамойилига амал қилади.

Дунё бўйлаб ҳалол туризм бўйича туристлар сони:

  • 2010 йилда 98 миллион киши;
  • 2018 йилда бу кўрсаткич 140 миллион киши;
  • 2017 йилда мазкур туризм бўйича сайёҳлар 177 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлашган.
  • 2023 йилда 274 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

“Ҳалол туризм”га асосланган сайёҳлик бўйича таърифлар:

  • Туристларнинг шариат талабларини бажариш билан боғлиқ сайёҳлик фаолияти
  • Саёҳат давомида ўзларининг диний одатларини бажаришни давом эттирадиган мусулмон кишиларнинг туризм фаолияти
  • Ҳалол туризм фақат диний мақсадда амалга ошрилмаслиги ва саёҳат қилинадиган жойлар фақат мусулмон мамлакатлари бўлиши шарт эмас
  • Саёҳат қилиш жараёнида ислом дини таълимотлари асосида амалга ошириладиган фаолиятлар мажмуаси.

“Ҳалол туризм”га асосланган меҳмонхоналарда қуйидаги шарт-шароитлар бўлиши лозим:

  • Ибодат қилиш учун махсус жойлар тайёрланганлиги,
  • хоналарда Қибла кўрсаткичи,
  • Қуръон китоби,
  • жойнамоз таъминланганли,
  • меҳмонхона ошхонасида ҳалол таомлар ва ичимликлар мавжудлиги,
  • уларнинг “Ҳалол” сертификатига эга бўлиши керак.

Хорижий давлатларда ҳалол туризмнинг кўриниши

Япония, Филиппин ва Бразилия давлатларида:

  • авиапарвоз вақтида йўловчиларнинг буюртмасига кўра ҳалол озиқ-овқатлар тақдим этиш
  • аэропортларида мусулмон сайёҳлари учун яратилган қулай шароитлар, жумладан, ибодат қилиш учун жой ва ҳалол озиқ-овқатлар тақдим қиладиган ресторанлар мавжуд;
  • Турфирма ходимлари учун мусулмон туристларга хизмат кўрсатиш тартибларини ўргатиш бўйича тренинглар ташкил қилиб, ҳалол туризм хизмати истеъмолчиларига юқори савиядаги хизматлар тақдим этишни йўлга қўйишмоқда.

ТИИ Матбуот хизмати

248740cookie-checkИслом иқтисодий тизимининг асосларидан бири – рибодан холи иқтисод

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: