islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Насафий: “Мазҳабларнинг ихтилофли ўринларига кўз юмдим”

Аллома Абу Баракот Насафийнинг  “ал-Вофий” асари ва унинг ўзига хос хусусиятлари

IX асрда Насафда ҳадисшунослик ва фиқҳшунослик мактаблари вужудга келган. Х асрда яшаган Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Тадёний, Ҳаммад ибн Шокир ан-Насафий, Абул Муъйин ан-Насафий каби ўнлаб ижодкорлар номлари маълум.

Шундай буюк Насафий олимларидан бири Абул Баракот Аҳмад ибн Муҳмуд Насафий.

Олим ўзининг ёзган китоблари билан уламолар ўртасида алоҳида этирофга сазовор бўлган. Шандай китобларидан бири фиқҳ илми борасида ёзган “ал-Вофий” асари.

Олим “ал-Вофий” китобининиг муқаддимасида ушбу китобни ёзишликга туртки бўлган сабабни айтиб ўтиб, китобнинг ўзига хос хусусиятини қуйидагича келтириб ўтади: “Вақтим бўлиши билан Имом Муҳаммад ибн Хасан аш-Шайбонийнинг “Икки жомеъ”, “аз-Зиёдат” ва “ал-Мухтасар”, “Назму ал-Хилафият”  ва шу билан бирга фатово ҳамда “ал-Воқиъат”нинг баъзи масъалаларини жамлаган ҳолда бир китоб ёзишни олдимга мақсад қилган эдим. Аллоҳ таоло олимнинг дуоларини ижобат қилди ва сўнгра асарни “ал-Вофий” деб номлади.

Китобга фатово ва воқиёт масалаларини ҳам киритиб ўтган. Шунга кўра ушбу асар ҳанафий фиқҳи китобларини ўзида қамраган ҳамда масала ва масоил борасида асос бўлиб хизмат қилган. Алломанинг ўзи “ал-Вофий” китобига мукаммал шарҳ ёзган ва уни “ал-Кофий” деб атаган.

 Олимнинг “ал-Вофий” асари мазҳабдаги энг эътиборга молик китоблардан бўлиб, китобнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, Абу Барокот Насафий роҳимаҳуллоҳ “ал-Вофий” асарини муқаддимасида қуйидагича келтириб ўтади: “Мен китобда Имом Абу Ҳанифа ва шогирдлари, Имом Молик ва Шофеъий ўрталаридаги ихтилофлар борасида гапириб, фиқҳий масалаларнинг ечими, ихтилофли ўринларидан кўз юмдим ва уларнинг исми ўрнига харф аломатларини келтириш билан кифояландим”.

Насафийнинг шариат илмлари – тафсир, фиқҳ ва калом соҳасида ёзган қатор асарлари ҳозирга қадар устоз ва талабалар орасида мўьтабар манбалар сифатида қадрланиб ўқилмоқда, тадқиқотчилар томонидан ўрганиб келинмокда. Жумладан, унинг ислом ҳуқуқи соҳасидаги “Канз ад-дақоиқ” (“Нозик масалалар хазинаси”), “Ал-Вофий” (“Тўлиқ”) ва унинг шарҳи “Ал-Кофий” (“Кифоя қилувчи”) каби асарларини санаб ўтиш мумкин. Уламолар “Канз ад-дақоиқ” асарини ислом ҳуқуқи бўйича “Ҳидоя”дан кейинги ўринга қўядилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллома Абул Баракотнинг ислом ҳуқуқшунослигига оид мўьтабар асари “Ал-Вофий”дир. Бу асар шунчалик қадрланадики, ҳатто баъзи олимлар уни Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя”си қаторида кўрадилар. Мазкур фикрни Котиб Чалабийнинг “Кашф аз-зунун” (“Гумонларни ечиш”) асарида ҳам ўқиш мумкин.

Аҳмедов Сайқал Абдуроҳмонович,

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

“Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш

IСESCO” кафедраси тадқиқотчиси

248810cookie-checkИмом Насафий: “Мазҳабларнинг ихтилофли ўринларига кўз юмдим”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: