islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Янги муфтий томонидан илк тайинлов

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари пешин намозида Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновни “Минор” жоме масжиди имом-хатиби сифатида намозхонларга таништирдилар ва иш фаолиятларига хайрли дуолар қилдилар.
Ҳозирга қадар “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди. Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаймиз.

249841cookie-checkЯнги муфтий томонидан илк тайинлов

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: